ТУРКИСТОН МАТБУОТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҚАЛАНДАРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Authors

  • Nilufar TUYCHIEVA Teacher of the ICESCO Department of Islamic Studies and Civilization of the International Islamic academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022-2/7

Keywords:

қаландарийлик, қаландархона, мурид, солик, тариқат, зуҳд, сўфийлик

Abstract

Мақолада Марказий Осиёда фаолият олиб борган қаландарийлик тариқати ҳақида ёзилган. Унда ўлкадаги жадидларнинг мазкур тариқатга муносабати ва у ҳақда билдирган фикрлари баён этилган. 
Мақола қаландарларнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини ёритишга хизмат қилади. Муаллиф маҳаллий олимлар ва дин аҳлларининг ушбу тариқатга муносабатини очиб беришга ҳаракат қилган. Натижада ўлкадаги тариқатларнинг фаолияти ҳақида керакли маълумотлар жамланган. Қаландарийлик XI асрда маломатийлик ҳаракати негизида вужудга келган бўлиб, дастлаб шариат нормалари доирасида фаолият олиб боргани, бироқ ундаги тартиб-қоидаларнинг сирлилиги ва мураккаблиги сабабли оммалашмай қолгани, натижада қаландарийликнинг асл моҳияти фақат “маломат”, “ихлос”, “фақр” мақомларидагина сақланиб қолгани очиб берилган. Марказий Осиёда қаландарийликнинг юзага келишига асосий омил ҳаракат мақсадининг шариат ва тасаввуф вакиллари орасида тарқалиб бораётган “риё” (الرياء)нинг олдини олиш ва нафсни ислоҳ қилишга 
қаратилганлиги ҳамда ушбу иллатларнинг муолажасида “сидқ (тўғрилик) ва “ихлос” (холислик) ғояларига кенг таянгани исботланган. Ўрта асрларда қаландарийлик ҳақидаги танқидий қарашларнинг шаклланишига Эрон тариқатларига хос бўлган “ваҳдат ал-вужуд” (Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги), “ҳулул”, (Илоҳнинг махлуқ танасига ўтиши) “таносух” (руҳнинг кўчиб юриши) ғояларининг сингиб қолиши сабаб бўлгани асослаб берилган. XIX–XX асрларнинг биринчи чорагига келиб Туркистон ўлкасининг иқтисодий-ижтимоий таназзули 
натижасида оддий аҳолининг қаландархоналардан бошпана ва беғараз егулик топиш имконияти мавжудлиги учун қаландарлар сафи кўпайиб, қаландархоналар сони 100 га етгани очиб берилган.

References

Абдулла Қодирий. (1920). Тиланчилик ёхуд енгил касб// Иштирокиюн. 38-сон.

Абдулла Қодирий. (1994). Ўтган кунлар. Тошкент: Ғофур Ғулом нашриёти.

С.Абдулҳаким. (1914). Қаландарлар ёхуд танбаллар. Тошкент: Садойи Туркистон. №1.

Абдурауф Фитрат. (1991). Машраб // Ёш ленинчи. – Тошкент: №6.

В.В.Верещагин. (1867–68). От Оренбурга до Ташкента. Москва: 1

Т.Ғаниев. (2009). Кўнгил дуржи. Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёти.

Абу Тоҳирхўжа Самарқандий. (2009). Самария. Тошкент: Янги аср авлоди.

Бегали Қосимов. (1992). Исмоилбек Гаспирали. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-бирлашмаси.

Исмоил Ғаспирали. (2008). Туркистон уламоси. (Ёқубжон Хўжамбердиев. “Соғуний”, – Тошкент: Шарқ нашриёти,

Султон Содиқов. (2004). Абдулла Қодирий / Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи Хондамир Қодирий. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти.

А.Л.Троицкая. (1975). Каландары и маддахи // Домусульманские верования и обряды в Средней Азии. – М.: Наука.

Ўлкани ўрганиш дорулосори. (1823). Ҳужжат: № К.К.М. 5601 Д. П. 614.

Downloads

Submitted

2025-02-26

Published

2025-03-03

How to Cite

(1)
TUYCHIEVA, N. ТУРКИСТОН МАТБУОТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҚАЛАНДАРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ. moturidiylik 2025, 2 (2), 51-58. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022-2/7.

How to Cite

(1)
TUYCHIEVA, N. ТУРКИСТОН МАТБУОТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҚАЛАНДАРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ. moturidiylik 2025, 2 (2), 51-58. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022-2/7.