МОВАРОУННАҲР МЎҒУЛЛАР ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/11Keywords:
мўғул босқини, хоразмшоҳлар, хонликлар, Чингизхон, Чиғатой, Жалолиддин МангубердиAbstract
XIII аср бошларида Мовароуннаҳрнинг Чингизхон томонидан босиб олиниши ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг таназзулга юз тутишига олиб келди. 1215 йилда Чингизхон Хитойни босиб олгандан сўнг Мовароуннаҳрга бостириб кирди, бунинг натижасида мазкур юрт аҳолиси ҳалокатли йўқотиш, оммавий қирғин, вайронагарчилик, талончилик, асирлик ҳамда сургунга дучор бўлди. Мўғул босқинчилари ҳеч кимга раҳм қилмас, хотинларни, эркакларни, болаларни, шафқатсизлик билан ўлдирдилар. Улар шаҳарларни талон-талож қилиб, харобага айлантирдилар. Чингизхон вафотидан олдин ўзи эгаллаган улкан ҳудудларни ўғиллари орасида тақсимлаб берди. Хитой ва Мўғулистон – Ўқтойга, Тулуйга Хуросон, Эрон ва Ҳиндистон, Чиғатойга эса, Мовароуннаҳрдан то Шарқий Туркистонгача бўлган катта ўлка тегди. Босиб олинган ҳудуд халқларини ягона ҳукмдор қўл остида бошқариш мўғуллар учун тобора мушкуллашиб, кейинчалик турли норозиликларни келтириб чиқара бошлади. Бу ҳолат Олтин Ўрда хонлари ва улар тасарруфига киритилган ҳудудлар ўртасида ҳам содир бўла бошлади. Мазкур мақолада Чингизхон қўшинининг Мовароуннаҳрни босиб олиши, мўғуллар даврида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёт, босқинчиликнинг оқибатлари ҳамда мўғуллар ҳукмронлигининг таназзулга юз тутиши тарихий-тадрижий равишда очиб берилади.
References
Боқоний О. (2006). Муҳташам меъморий гулдаста // Ҳидоят. Тошкент, № 7.
Ибн ал-Асир. (2006). Ал-Камил фи-т-тарих (Полный свод истории) / Пер., примеч. и коммент. П.Г. Булгакова, дополнение, введ. и указат. Ш.С. Камолиддина.Ташкент-Цюрих.
Иброҳимов Н. (2012). Ибн Баттута. Саёҳатнома. Тошкент: Шарқ.
Иброҳимов Н. (1993). Ибн Батута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. Тошкент: Шарқ баёзи.
Лен-Пуль Стэнли. (1996). Мусульманские династии / Пер. с англ. Прим. В.В.Бартольда. // Cб. Абуль-Гази-Багадур-хан. Родословное древо тюрков. Иоакинф. История первых четырех ханов дома Чингисова.Москва.
Массэ А. (1963). Ислам очерк истории / Перевод с французкого Н.Б. Кобринои и Н.С. Луцкой. Москва: Издательство Восточной литературы.
Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. Тoшкент: Чўлпон, 1994.
Асророва Л. Алоуддин Бухорий “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг ислом манбашунослигида тутган ўрни: тарих фанлари бўйича фалсафа доктори...дис.автореф.
Мирхонд. Равзату-с-сафо. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди. №2063.
Насруллаев Н. (2020). Лутфуллоҳ Насафийнинг илмий-маънавий мероси / монография Н.Насруллаев. Тошкент: Tafakkur.
Ойдин Тонарий. (1999). Жалолиддин Хоразмшоҳ ва унинг даври / Таржимон: Бобохон Муҳаммад Шариф. Тошкент: Шарқ.
Прозоров С. (2007). Интеллектуальная элита Мавараннахра и Хурасана накануне монгольского нашествия (по материалам рукописи биографического словаря ал-Андарасбани, 2-ая половина XII в.) / International Conference on Islamic Civilization in Central Asia. Астана.
Рыбаков Р. (2002). История Востока. //. Т.II. Восток в средние века. Москва: Восточная литература.
Чехович О. (1965). Бухарские документы XIV в. Тошкент: Наука
Шиҳобиддин Муҳаммад Насавий. (1999). Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти / Таржимон: К.Матёқубов. Тошкент: Ёзувчи.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Sayqal Ahmedov (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.