Саййид Бурҳониддин Термизийнинг салжуқий адабиётида тутган ўрни
DOI:
https://doi.org/10.47980/1trbs921Keywords:
Мовароунннаҳр, Онадўли, маърифат, манбашунослик, Термизий, Султон Валад, тасаввуфий манбалар, генезисAbstract
Ушбу мақолада буюк мутасаввиф, тасаввуф таълимотининг намоёндаси, Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг йирик вакили Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийнинг ҳаёти, илмий-маънавий фаолияти ва ирфоний мероси атрофлича таҳлил қилинади. Унинг суфийликдаги ўрни, мазмунан бой ва руҳий тарбияга асосланган мероси нафақат Марказий Осиёда, балки ислом оламининг турли минтақалари, жумладан, Онадўлига ҳам кенг таъсир кўрсатгани ёритилади. Мақолада алоҳида равишда Саййид Бурҳониддин Термизийнинг Онадўлининг буюк арбоблари – Мавлоно Жалолиддин Румий ва Султон Валад шахсияти ва ижодига кўрсатган бевосита ва билвосита таъсири илмий асосда тадқиқ этилади. Хусусан, Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий», «Фийҳи мо фийҳи» каби асарлари ҳамда Султон Валаднинг «Валаднома», «Рубобнома», «Маориф» каби ирфоний асарларида Саййид Бурҳониддин Термизийнинг руҳий тарбияси, иршод услуби ва таълимотнинг таъсири аниқ намоён бўлиши кўрсатиб берилади. Ушбу асарларда устоз-шогирд муносабатлари, суфиёна тарбиянинг методологик асослари, қалбни поклаш, комиллик сари интилиш каби мавзулардаги умумийлик ва уйғунликлар таҳлил этилади.
Мақоланинг яна бир муҳим жиҳати – Саййид Бурҳониддин Термизий ва Султон Валад қаламига мансуб «Маориф» асарларини қиёсий матншунослик ва ирфоний таҳлил асосида ўрганишга бағишланган. Ушбу икки асардаги мавзулар доираси, адабий-услубий хусусиятлар, луғавий ва иборавий қурилиш, ирфоний символлар ва маънавий тарбия билан боғлиқ ғоялар ўзаро солиштирилади. Шундай қилиб, икки мутафаккирнинг асарлари ўртасидаги методологик умумийликлар ва фарқли жиҳатлар очиб берилади.
References
Алимбеков, А. (2005). Турк адабиёт тарихи. Тошкент: ТошДШИ нашриёти.
Чўтматов, Ж. (2017). Термизнинг безавол қалъалари ёхуд Термиз тарихи. Тошкент: Янги Нашр.
Ҳоқоний. (1338). Девони Ҳоқоний. Теҳрон: Таҳурий.
Кенжабек, М. (2017). Буюк Термизийлар. Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти.
Руми, Ж. (1365). Фийҳи мо фийҳи (Б.Фурозонфар, Таҳр.). Теҳрон: Интишороти Нигоҳ.
Руми, Ж. (1380). Маснавий маънавий (Р.Ничолсон, Эд.). Теҳрон: Шаҳри Китоб.
Тирмизий, А. А. Ҳ. (2024). Ас-солату ва мақосидуҳо (Намоз ва унинг мақсадлари) (М.Жониев, Таржимон, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи). Термиз: Китоб Нашр.
Тирмизий, С. Б. М. (2024). Саййид Бурҳониддин Муҳққиқ Тирмизий (К.Жамаҳматов, Таржимон, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи). Термиз: Китоб Нашр.
Тирмизлик олимлар асарларининг жаҳон фондларидаги қўлёзмалари. (2018). Тошкент: Фан.
Валад, С. (1376). Валаднома (Ж.Ҳумойи, Таҳр.). Теҳрон: Интишороти Иқбол.
Валад, С. (1419). Маориф (Н.Мойил Ҳиравий, Эд.). Теҳрон: Интишороти Мавло.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2026 Karomiddin JAMAHMATOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.






