“Тарих ар-русул вал-мулук” асарида ислом манбалари асосидаги ривоятларнингбаён этилиши

Authors

  • Muhabbatkhan Agzamova Senior lecturer of the International Islamic Academy of Uzbekistan, (PhD). 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/5

Keywords:

Ислом тарихи, муаррих, ривоят, фақиҳ, манба, илм, муфассал, сийра

Abstract

Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган Ибн Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук” асари ислом тарихига оид тадқиқотларда энг кўп мурожаат қилинган асосий манбалардан ҳисобланиб, ҳижрий 302 йилга қадар инсоният тарихи ҳақида кўплаб ровийларнинг ривоятларини ўзида мужассам этган. Шу сабабдан, III–IX асрда ёзилган тарихга оид нодир манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Табиийки, “Тарих ар-русул вал-мулук” асари бу услубнинг энг яхши намунаси ҳисобланади. Ҳадис ривоятларидаги ровийлар силсиласи кўпчилик тарихчиларнинг ривоят силсиласига ўз таъсирини кўрсатди. Мақолада Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук” асари қўллаган ривоят услуби таҳлил этилиб, тарихий воқеаларга тегишли батафсил ривоятлардан кенг фойдаланилгани кейинги даврда ёзилган асарларга бирламчи манба сифатида хизмат қилгани очиб берилган. Табарий арабларнинг исломдан олдинги даврига тегишли кўплаб оғзаки ривоятларни йўқолиб кетишидан сақлаб қолиб, уларни ёзиб олган. Хусусан, Мадоиний ва Абу Меҳнаф каби тарихчиларнинг асарларидаги ҳозирги кунгача етиб келмаган ривоятларни Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук” асарида учратишимиз мумкин. “Тарих ар-русул вал-мулук” асари ҳар бир тарихий ривоятни тўлиқлигича ва ровийлар занжирини сақлаган ҳолда, Қуръони каримда келган оятлар асосида хронологик тартибда етказган. Араблардаги тарқоқ оғзаки ва ёзма маълумотларни тизимлаштириш орқали, кенг қамровли, кўплаб халқлар ва элатлар тарихи, ислом тарихига оид асар оғзаки ва ёзма манбаларни бир жойга тўплаган ҳолда тарихий кетма-кетликда баён этилгани таҳлил этилган.

References

Табарий. (1967). Тарих ар-русул вал-мулук // I–XI. Муҳаммад Абуфазл Иброҳим таҳқиқи. Ж. 1. Қоҳира: Дор ал-маърифат.

Табарий. (1967). Тарих ар-русул вал-мулук // I–XI. Муҳаммад Абуфазл Иброҳим таҳқиқи. Ж. 2. Қоҳира: Дор ал-маърифат.

Табарий. (1967). Тарих ар-русул вал-мулук // I–XI. Муҳаммад Абуфазл Иброҳим таҳқиқи. Ж. 3. Қоҳира: Дор ал-маърифат.

Табарий. (1967). Тарих ар-русул вал-мулук // I–XI. Муҳаммад Абуфазл Иброҳим таҳқиқи. Ж. 4. Қоҳира: Дор ал-маърифат.

Табарий. (1967). Тарих ар-русул вал-мулук // I–XI. Муҳаммад Абуфазл Иброҳим таҳқиқи. Ж. 5. Қоҳира: Дор ал-маърифат.

Абул Фараж Муҳаммад ибн Абу Яъқуб Ибн Исҳоқ Надим Варроқ Бағдодий. (1978). Ал-Фихрист фи ахбор ал-уламои мусаннифин минал қудамаил ва ал-муҳадисийн ва асмаи кутубиҳим. Байрут: Дор ал-маърифат.

Жавод Алий. (1950). Маварид тарих ат-Табарий. Ж. 1. Бағдод: Мажмаъ ал-илмия.

Муҳаммад Фатҳ Усмон. (1412). Ал-Мадҳал ила-т-тарихи-л-ислам. Дорун нафаис. Байрут (нашриёти кўрсатилмаган).

Фуад Сезгин. (1991). Тарих ат-турос ал-арабий. Фаҳмий Ҳижозий таржимаси. Ж. 1. Риёз: Жомиа ал-имам Муҳаммад ибн Сауд ал-исламия.

Шокир Мустафо. (1983). Ат-Тарих ал-араб ва ал-муаррихун. Ж. 1. Байрут: Дор ал-илм лил-малайийн.

Downloads

Submitted

2025-03-06

Published

2025-03-10

How to Cite

(1)
Agzamova, M. “Тарих ар-русул вал-мулук” асарида ислом манбалари асосидаги ривоятларнингбаён этилиши. moturidiylik 2025, 3 (1), 41-47. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/5.

How to Cite

(1)
Agzamova, M. “Тарих ар-русул вал-мулук” асарида ислом манбалари асосидаги ривоятларнингбаён этилиши. moturidiylik 2025, 3 (1), 41-47. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/5.

Similar Articles

11-20 of 89

You may also start an advanced similarity search for this article.