“САБАБИ НУЗУЛ” ИЛМИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/3/7Keywords:
Сабаби нузул, имон, Қуръон, Расулуллоҳ, саҳоба, мўминлар, ҳадисAbstract
Ҳар бир тарихий воқеа, ижтимоий ҳодиса ёки сиёсий жараённи таҳлил қилишда, унинг ечими юзасидан муайян таклиф ишлаб чиқишда уни юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш талаб этилади. Худди шу каби Қуръони каримнинг сура ва оятларининг мазмунини тўлиқ англаш учун уларнинг нозил бўлиш сабабларини билиш зарурий талаблардан ҳисобланади. Бу борада Пайғамбар (с.а.в.) билан доимо бирга юрган
саҳобалар табиийки, бошқалардан фарқли ўлароқ, оятларнинг нозил бўлишига оид сабаб ва ҳолатлардан кўпроқ воқиф бўлганлар. Шу боисдан ҳам улар динни теран тушуниш, унинг моҳиятини англаш борасида бошқалардан устун бўлганлар. Мақолада уламоларнинг сабаби нузулга берган қисқа ва батафсил таърифлари, унинг ваҳий нозил бўлиши билан боғлиқ нақлий илмлар қаторига кириши, бу борада келтириладиган ривоятларнинг ҳадис илми нуқтаи назаридан текшириш, саҳиҳлик даражасини инобатга олишнинг аҳамияти аниқ мисоллар билан ёритиб берилган. Нақлларни қабул қилиш ёки рад этиш учун қўйилган меъёрлар, риоя этиш лозим бўлган шартлар келтириб ўтилган. Шунингдек, сабаби нузул илмининг шаклланиш босқичлари, таълиф этилган классик ва замонавий асарлар ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада сабаби нузулни ўрганиш Қуръонни чуқур англаш, оятларни тўғри изоҳлаш ва замонавий талқинини беришда катта ўрин тутиши ҳақидаги саҳобаларнинг сўзларидан намуналар келтирилган. Айниқса, оятларнинг зоҳиридан келиб чиққан ҳолда тушуниш салбий оқибатларга олиб келгани, ўтмишда хавориж, ҳозирда сохта салафийлар каби фирқалар чиқиб, Қуръон оятларини нотўғри талқин қилишларига сабаб бўлгани ёритилган.
References
Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад Найсобурий. (1992). Асбаб ан-нузул. Даммом: Дор ал-ислоҳ.
Бадриддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ аз-Заркаший. (йили кўрсатилмаган). Ал-Бурҳон фий улум ал-Қуръон Ж.4. Миср: Мавқеъ Яъсуб.
Ёқут ал-Ҳамавий. (1906). Мўъжам ал-булдон Ж. VII. Миср: (нашриёти кўрсатилмаган).
Жалолиддин Абдураҳмон ас-Суютий. (1908). Буғйат ал-вуот фий табақот ал-луғавиййин ва-н-нуҳот. Миср: (нашриёти кўрсатилмаган).
Жалолиддин Абдурраҳмон ас-Суютий. (2008). Ал-Итиқон фи улум ал-Қуръон. Байрут: Муассаса ар-рисала.
Ибн Халликон. (1893). Вафийёт ал-аъён Ж.2. Истанбул: (нашриёти кўрсатилмаган).
Имом Бухорий. (2006). Ал-Адаб ал-муфрад. Тошкент: Мовароуннаҳр.
Котиб Чалабий Ҳожи Халифа. (1893). Кашф аз-зунун Ж.2. Истанбул: (нашриёти кўрсатилмаган).
Манноъ ал-Қаттон. (1980). Мабоҳис фий улум ал-Қуръон. Байрут: Муассасат ар-рисола.
Муҳаммад Абдулазим аз-Зарқоний. (1943). Маноҳил ал-ирфон фий улум ал-Қуръон. Миср: Дор иҳё кутуб ал-арабия.
Муҳаммад Али Собуний. (2019). Ат-Тибян фи улам ал-Қуръан. Истамбул: Дор ас-сирож.
Тожиддин ас-Субкий. (1906). Табоқот аш-шофеъия Ж. 6. Миср: (нашриёти кўрсатилмаган).
Ҳусайн Воиз ал-Кошифий. (1298). Тафсири Ҳусайний . Мўмбай: Ҳайдарий матбааси.
Шамсиддин аз-Заҳабий. (йили кўрсатилмаган). Табақот ал-ҳуффоз. Ж.4. Ҳайдаробод: (нашриёти кўрсатилмаган).
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Abdulaziz YAKHSHILIKOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.