“НАСБ АР-РОЯ” АСАРИНИНГ ҲАДИС МАНБАЛАРИ ОРАСИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Authors

  • Davronbek BOBONAZAROV Basic Doctoral Student International Islamic Academy of Uzbekistan. 11, A.Кadiri, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/12

Keywords:

ҳадис, тахриж, ҳанафий, “Насб ар-роя”, “ал-Ҳидоя”, жарҳ, таъдил, зайл, фиҳрист

Abstract

Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик жиҳатлари очиб берилган ҳамда унинг ҳадис илмида тутган ўрни ва уламоларнинг эътирофлари баён этилган.“Насб ар-роя” машхур фиқҳий манба “ал-Ҳидоя”да келган ҳадисларини ўрганишга бағишланган тахриж асардир. Тахриж илми ҳадис санади ва матни билан боғлиқ, Қуръон ва суннатга хизмат қилувчи муҳим илмлардан бири бўлиб, у орқали ҳадиснинг ҳадис манбаларидаги ўрни, ровийлари, ривоят йўллари ва унга тааллуқли бошқа масалалар ўрганилади. Тахриж илмининг энг муҳим жиҳати талаба ёки тадқиқотчи у орқали ҳадиснинг асл манбасига энг яқин ва осон йўл билан етади, шунингдек, ҳадиснинг саҳиҳ ёки заифлик кайфиятидан ҳам тезда хабардор бўлади.Зайлаийнинг ушбу асари “ал-Ҳидоя” ҳадисларига ёзилган тахриж асарлар орасида энг яхшиси, энг фойдалиси ва кенг қамровлисидир. Муаллиф асарда ҳадисларнинг ривоят йўллари ва уларнинг ҳадис тўпламларидаги ўринларини баён қилган. Шунингдек, олим жарҳ ва таъдил имомларининг ровийлар ҳақларидаги сўзларини гўзал бир шаклда келтирган. “Насб ар-роя” асари ҳанафий мазҳабининг илм хазиналаридан биридир. Шунингдек, асар бошқа мазҳаблар учун ҳам қадрли манба ҳисобланиб, улар ҳам кенг миқёсда фойдаланишади. Чунки Зайлаийнинг ижодига хос хусусият шундаки, унинг асарида нафақат ҳанафий, балки бошқа мазҳабларнинг мавзуга оид далиллари ҳам қамраб олинган. Шу жиҳатдан, “Насб ар-роя” асари барча ислом уламолари тарафидан юксак эътирофга сазовор бўлган.

References

Nuri Tuğlu. (1996). Abdullah bin Yüsuf ez-Zeyla’ı ve Nasbu'r-Raye adlı eserindeki hadisciliği. Konya.

Абдулмуҳдий Абдулқодир Абдулҳодий. (2012). Туруқу тахриж ал-ҳадис. Қоҳира: Мактабат ал-ийман.

И.Ҳ.Асқалоний. (1993). Ад-Дурар ал-кааминаҳ. Ҳайдаробод: Даироту ал-маориф ал-усмания.

Жамолиддин Абдуллоҳ ибн Юсуф Зайлаий. (1997). Насб ар-роя ли аҳадиси ал-Ҳидоя. Байрут: Муассасату ар-райян.

Закария бинту Аҳмад ибн Муҳаммад Закарий. (36/8). Минҳажу ал-Имам аз-Зайлаий фи илми ар-рижал ва аҳвалиҳим фи китаби Насб ар-роя. Мажаллату куллия ад-диросату ал-исламия ва ал-аробия ли ал-банати би ал-Искандария.

Қосим Ибн Қутлубуғо. (1950). Муняту ал-Алмаий. Қоҳира: Матбаат ас-саадат.

Зоҳид Кавсарий. (1949). Насб ар-роя муқаддимаси. Қоҳира: Матбаат ал-анвор.

Абдулҳай Лакнавий. (1906). Фавоил ал-баҳийя. Қоҳира: Матбаат ас-са`да.

Бурҳонуддин Марғиноний. (2020). Ҳидоя шарҳ бидоятил мубтади. Тошкент: Hilol-Nashr.

Жалолиддин Суютий. (1967). Ҳусн ал-муҳодара. Дор иҳя ал-кутуб ал-аробия.

Жалолиддин Суютий. (1983). Табақот ал-ҳуффоз. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.

Маҳмуд Таҳҳон. (1979). Усул ат-тахриж. Байрут: Дор ал-Қуръан ал-карим.

Тошкўпризода. (1961). Табақоту ал-фуқаҳо. Мосул: Матбаату аз-заҳро ал-ҳадисия.

Маҳмуд Ҳасаний. (2000). Ал-Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ва унга ёзилган шарҳлар. Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти.

Ш.М.Юсуф. (2019). Фиқҳий йўналиш ва китоблар. Тошкент: Hilol-Nashr.

Downloads

Submitted

2025-03-05

Published

2025-03-05

How to Cite

(1)
BOBONAZAROV, D. “НАСБ АР-РОЯ” АСАРИНИНГ ҲАДИС МАНБАЛАРИ ОРАСИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 96-101. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/12.

How to Cite

(1)
BOBONAZAROV, D. “НАСБ АР-РОЯ” АСАРИНИНГ ҲАДИС МАНБАЛАРИ ОРАСИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 96-101. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/12.

Similar Articles

1-10 of 110

You may also start an advanced similarity search for this article.