АЛОУДДИН САМАРҚАНДИЙ “ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/3/8Keywords:
мотуридийлик, ҳанафийлик, ақида, калом, қўлёзма, услуб, ҳадис, саҳобий, тобиий, усулул фиқҳ, фуруъул фиқҳAbstract
Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг йирик алломаси, ақоид, тафсир, усул ал-фиқҳ, фуруъ ал-фиқҳ ва калом илмлари соҳиби, ўз даврининг етук фақиҳи ва муфассири Алоуддин Самарқандий (ваф. 539/1144–45) бир қатор қимматбаҳо асарлар ёзиб қолдирган. У нафақат ҳанафий мазҳабининг етук фақиҳи, ақида олими, балки Қуръони карим тафсири бўйича етук муфассир ҳисобланади. Унинг Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” китобига ёзган “Шарҳ ат-Таъвилот” асари тафсир илмида мўътабар манбалардан бири ҳисобланади. X аср илмий жамоатчилиги орасида кенг танилган Мотуридий ва унинг асарлари XI асрга келиб эътибордан бироз четда қолди. Алоуддин Самарқандийнинг буюк хизматларидан бири шундаки, XII асрга келиб, Самарқандий ва унинг сафдошлари Мотуридий номини қайта тиклади, дейилса хато бўлмайди. Абу Мансур Мотуридий ва Алоуддин Самарқандий асарларини чуқур ўрганиш IХ–ХII асрларда Мовароуннаҳрдаги тафсир ва калом илми тарихининг ҳали тадқиқ қилинмаган жиҳатларини очиб беришга хизмат қилади. Мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Унда Алоуддин Самарқандий Насафий билан бирга Мотуридийнинг “Таъвилот” асарини бирга мутолаа қилгани, лозим деб топган жойларга шарҳ ёзиб, илова қилиб боргани, кейинчалик ушбу шарҳларни алоҳида китоб ҳолига келтиргани манбалар асосида баён қилинган. Шунингдек, мақолада Самарқандий томонидан оятларни шарҳлашда қўлланилган услублар таҳлил қилинган. Асарда ўша даврда мавжуд оқимларга илмий раддиялар берилгани ҳамда ақидавий оятларга суннийлик йўналишига мувофиқ шарҳлар берилгани мисоллар орқали очиб берилган.
References
Ибнул Адим. (2010). Буғя ат-талаб. Ж.10. Байрут: Дор ал-фикр.
Баёзий. (2007). Ишорот ал-маром. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.
Броккелман. (1977). Тарих ал-адаб ал-арабий. Ж.6. Қоҳира: Дор ал-маъориф.
Голдциер. (1912). Лекции об исламе. Лейпциг.
Карабулут. (нашр йили кўрсатилмаган). Муъжам ат-тарих ат-турасий. Ж.4. Қайсарий: Дор ал-ақаба.
Имом Мотуридий. (2005). Таъвилот ал-Қуръон. Ж.1. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.
Имом Мотуридий. (2005). Таъвилот ал-Қуръон. Ж.9. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.
Имом Мотуридий. (2007). Таъвилот ал-Қуръон. Ж.16. Истанбул: Дор ал-мизон.
Абул Баракот Насафий. (1998). Мадорик ат-Танзил. Ж.1, 3. Байрут: Дор ал-калим ат-тоййиб.
Абул Баракот Насафий. (2012). Ал-Иътимод фил-иътиқод. Қоҳира: ал-Мактаба ал-азҳария лит-турос.
Рудольф. (1999). ал-Матуриди и суннитская теология в Самарканде. Алматы.
Рудольф. (2001). Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. Тошкент.
Алоуддин Самарқандий. (1994). Туҳфатул фуқаҳо. Ж.1. Байрут: Дор ал-кутб ал-илмия.
Алоуддин Самарқандий. (Асъад Афанди қўлёзма). Шарҳ ат-Таъвилот. Истанбул: Асъад Афанди, №48.
Алоуддин Самарқандий. (Валийиддин қўлёзма). Шарҳ ат-таъвилот. Истанбул: Боязид: Валийиддин. №426.
Алоуддин Самарқандий. (Ҳамидия қўлёзма). Шарҳ ат-Таъвилот. Истанбул: Сулаймония, Ҳамидия: №176.
Алоуддин Самарқандий. (Ҳарами Маккий қўлёзма). Шарҳ ат-Таъвилот. Макка: Ҳарами Маккий, №:530.
Алоуддин Самарқандий. (Жорулллоҳ қўлёзма). Шарҳ ат-Таъвилот. Истанбул: Миллат Генел, Жоруллоҳ, №530.
Алоуддин Самарқандий. (ШИ қўлёзма). Шарҳ ат-Таъвилот. Тошкент: ЎзР ФА ШИ. №3249.
Сезгин. (1991). Тарих ат-турас ал-араби. Ж.4. Ар-Риёд: Идора ас-сақофа ван-нашр.
Шиҳобиддин Ҳафожий. (Нашр йили кўрсатилмаган). Ҳошия алал Байзовий. Ж.1. Байрут: Дор Содир.
(2000). Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. Тошкент: Мовароуннаҳр.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Ikhtiyor ABDURAKHMONOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.