ТУРКИЯ ТАРИХИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Ulugbek Joraev Research fellow of the Imam Maturidi International Scientific Research Center. 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/14

Keywords:

Имом Мотуридий, усмонийлар, Тақиюддин Субкий, Камол ибн Ҳумом, Избирий Қозизода, Саъдуддин Тафтазоний, Имом Ашъарий, Меҳмед Сайид Бей, Меҳмед Шарафиддин Ялткая

Abstract

Ислом оламида тан олинган ва эътироф этиладиган икки ақидавий йўналишлардан бири бўлган мотуридийлик таълимотини ўрганиш, уни кенг тадқиқ қилиш борасида жараёнлар кўплаб мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда. Бундай ҳолатни Туркия мисолида ҳам кузатиш мумкин. Ушбу мамлакат тарихида содир бўлган ҳодисалар асносида улуғ мутафаккир Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва ижоди ва унинг шогирдлари борасида илмий изланишлар авж олди. Бундай тенденция XX асрда бошланган бўлишига қарамай, ўзининг тарихий сабабиятига эга. Мазкур мақолада айнан Туркия давлати тарихида мотуридийлик ақидавий таълимотига нисбатан муносабатнинг ўзгариши ва таълимотнинг сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар шароитида асосий ақидавий қараш сифатида эътироф қилинишига ҳисса қўшган шахслар ҳақида маълумот тақдим қилинади. Хусусан, мақолада мотуридия таълимоти Туркия тарихида тўрт босқичга ажратган ҳолда ўрганилади. Биринчи босқичда усмонийлар империяси салтанатида калом илми борасида қарашларнинг шаклланиши ўрганилган. Иккинчи босқичда, яъни XIX аср охири ва XX аср бошларида айрим мусулмон мамлакатларидаги модернизм қарашлари юзага келиши ва таъсир доиралари ҳақида маълумот келтирилган. Учинчи босқичда республика бошқарувидаги замонавий давлат кўринишига ўтиш давридаги сиёсий вазият ҳамда исломшунослик фани бўйича катта ҳурматга эга бўлган олимларнинг Имом Мотуридий илмий меросини ўрганишга нисбатан даъватлари ҳақида гапирилади. Ниҳоят, тўртинчи босқичда, яъни XX−XXI асрлардаги Туркияда ислом илми ва илоҳиёт фанларини илмий ўрганишга эътибор кучайишига туртки бўлган сабаблар, омиллар борасида етарлича маълумот келтирилган. Мақолада мотуридийлик таълимоти доирасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланган олимлар ва уларнинг асарлари тўғрисида маълумот берилади.

References

Фил Доррол. (2018). “Динни туркча тушуниш: Замонавий Туркияда мотуридийликнинг қайта кашф қилиниши”. “Мотудийлик халқаро симпозиуми: ўтмиш, ҳозир ва келажак”. Анкара.

Филипп Брукмайер. (2009). “Мотуридийлик таълимотининг тарқалиши ва асосий динамикаси”. “Эрон ва Кавказ” журнали. Австрия.

Муҳаммад Абдулҳай ал-Ансорий ал-Лакнавий. (1906)“Ал-Фавоид ал-баҳиййа фи тарожим ал-Ҳанафия”. Қоҳира.

Мустафо Саид Язижўғли. (1990). “XV−XVI асрлардан калом илми ва унинг усмонли турк жамиятидаги ўрни”. Анқара.

Шомил Ўжал. (1999). “Усмонли олимлари аъшарий бўлганми?: Муҳаммад Аккирмонийнинг инсон эркинлиги анализи”. Истанбул.

Комил. Оқпинар. (1994). “Довуд ал-Карси”. Туркия Диёнат вақфи ислом энциклопедияси. Aнқара.

Режеб Шертурк. (2009). “Туркияда исломий ислоҳотчилар ва зиёлилар: Барқарор дин ва ўзгарувчан ҳуқуқ”. Нью-Йорк.

Ридвон Ўздинич. (2013). “Ақил, Ирода, Ҳуррият: Сўнгги усмонийлар давридаги динда ирода масаласи” “Dergah” нашриёти, Истанбул.

Меҳмед Шарофиддин Ялткая. (1932). “Турк каломчилар”. Дорулфунун илоҳиёт факультети. Анқара.

Закария Акман. (2013). “Юсуф Зиё Ёрукан ҳаёти, асарлари ва ислом тарихидаги ўрни” // “Туркшунослик – турк тили, адабиёт ва тарихи” халқаро журнали даврий нашри (82/2) //. Анқара.

Юсуф Зиё Ёрукан. “Мусулмонлик”, Müslümanlık (1957), Дўгуз нашриёти, Анқара. 1993 й.

Юсуф Зиё Ёрукан. (2006). “Ислом ақоид тизимида ривожланиш”. Ўтукан нашриёти. Истанбул.

Ҳилми Зиё Ўлкан. (1954). “Юсуф Зиё Ёрукан ҳаёти ва ижоди”. Анқара.

Downloads

Submitted

2025-03-10

Published

2025-03-10

How to Cite

(1)
Joraev, U. ТУРКИЯ ТАРИХИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ. moturidiylik 2025, 3 (1), 118-123. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/14.

How to Cite

(1)
Joraev, U. ТУРКИЯ ТАРИХИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ. moturidiylik 2025, 3 (1), 118-123. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/14.

Similar Articles

11-20 of 60

You may also start an advanced similarity search for this article.