«SHOTIBIYA» ASARIGA YOZILGAN ARAB TILIDAGI SHARHLAR
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2024-2/12Keywords:
«Shotibiya», qiroat, tajvid, madrasa, manba, qo‘lyozma, toshbosma, Qur’on, manzuma, qasida.Abstract
Мазкур мақолада Имом Абулқосим ибн Фирруҳ Шотибий (538-590 ҳ./1144-1194 м.) қаламига мансуб «Ҳирз ал-амоний ва важҳ ат-таҳоний» номли асарга битилган шарҳлар ва таржималар тўғрисида сўз юритилади. Имом Шотибийнинг бир неча асари бўлса-да, бироқ, айнан ушбу асар «Шотибия» номи билан шуҳрат қозонган.
«Шотибия» асари манзума шаклида бўлиб, байтларининг барча бандлари «лом» ҳарфи билан тугатилган эди. Шунинг учун ҳам у илм аҳли орасида «Ломия» қасидаси номи билан машҳур бўлган. Асар 78 бобдан иборат бўлиб, 1173 байтни ўз ичига олади.
Мақоланинг мақсади «Шотибия» асарига кимлар томонидан араб тилида қанча шарҳ битилганини ёритишдир. Мақолада «Шотибия»нинг асосан араб тилидаги шарҳлари тўғрисида сўз юритилади. Мақола муаллифи ўзининг олдинги тадқиқотларида мазкур асарнинг 39 та шарҳи тўғрисида сўз юритган ва шарҳларнинг сони бундан ҳам кўплигини аниқлаган. Мақолада мазкур асарга битилган илк шарҳ ҳақида ҳам маълумот берилган ва асарга ҳозирги кунгача шарҳлар ёзилиб келаётгани қайд қилинган.
«Шотибия» Мовароуннаҳр мадрасаларида ҳам асрлар давомида асосий ўқув дарсликларидан бири бўлиб келган. Шунинг учун, мазкур асарга Мовароуннаҳрда ҳам бир неча шарҳлар битилган. Мақолада улар тўғрисида ҳам алоҳида тўхтаб ўтилган.
Мақолани ёритишда араб ва форс тилларидаги манбаларга ва замонавий илмий адабиётларга мурожаат қилинган.
References
Абдулфаттоҳ Абдулғани ал-қози. (1999). Ал-Вофий фи шарҳ аш-Шотибия фи-л-қироат ас-сабъ. Жидда: Мактаба ас-Саводий.
Абдулҳодий Абдуллоҳ Ҳамиту. (2005). Ал-Имом Абулқосим аш-Шотибий ва диросат ъан қасидатиҳи «Ҳирз ал-амоний» фи-л-қироат. Риёз: Дор азвоъ ас-салаф.
Али аз-Заббо. (2004). Мухтасар булуғ ал-умния. Танто: Дор ас-Саҳоба.
Али Қори. (2018). Аз-Зобития ли-ш-Шотибия ал-ломия // Мажмуъ расоил ал-аллома ал-мулла Али Қори. Истанбул: Дор ал-Лубоб.
Ас-Самин Ҳалабий. (2001). Ал-Иқд ан-назид фи шарҳ ал-Қасид / Таҳқиқ: Айман Рушдий. Жидда: Дор нур ал-мактабот.
Ғазза бинти Ҳошим Муиний. (2014). Ал-Имом Абу Шома ал-Мақдиси ва манҳажуҳу фи китобҳи Иброз ал-маоний. Малайзия: Жоме ал-Мадина ал-оламия.
Жалолиддин Суютий. (2004). Шарҳ аш-Шотибия / Таҳқиқ: Абу Осим Ҳасан. Маккаи мукаррама: Муассаса Қуртуба.
Ибн Жазарий. (2006). Ғоят ан-ниҳоя фи табақот ал-қурро. Ж. 1. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.
Ибн ал-Қосиҳ. (1954). Сирож ал-қори ал-мубтадий. Қоҳира: Ҳалабий.
Иброҳим Муҳаммад ал-Жирмий. (2000). ал-Имом аш-Шотибий – Саййид ал-қурро. Дамашқ: Дор ал-Қалам.
Илёс ал-Бармовий. (2000). Имтоъ ал-фузало битарожим ал-қурро. Ж. 1. Мадинаи мунаввара: Дор ан-Надва.
Илмуддин ас-Саховий. (2002). Фатҳ ал-васид фи шарҳ ал-қасид. Ж. 4. Риёз: Мактабат ар-Рушд.
Исмоил бошо. (2017). Ҳадият ал-орифин. Ж. 1. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.
Муҳаммад Абдураҳмон аш-Шаммоъ. (1993). Ал-Мулла Али Қори: Феҳрис муааллафотиҳи ва ма кутиба ъанҳу // «Офоқ ас-сақофат ва-т-турос», № 1.
Муҳаммад Боқий Бухорий. (1914). Кашф Ҳирз ал-амоний. Тошкент: Порцев.
Муҳаммад ибн Абдулкарим. (2021). Манҳаж ал-Мунтажаб ал-Ҳамазоний // Мажалла ал-улум аш-шаръия. Жоме атл-Қусайм, № 14/6.
Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад Самарқандий. Китоб ат-Ташхир ъала тариқ ат-ташжир. ЎзР ФА ШИ-1, № 2561.
Сулаймон ал-Жамзурий. (2005). ал-Фатҳ ар-Раҳмоний шарҳ Канз ал-маоний би-таҳрири Ҳирз ал-амоний / Таҳқиқ Абдурраззоқ ибн Али. Қоҳира: Дор Ибн Аффон.
Хайриддин аз-Зириклий. (2002). Ал-Аълом. Ж. 8. Байрут: Дор ал-илм.
Хайруллоҳ аш-Шариф. (2000). Ибн Жубора алМақдисий ва китобуҳу «ал-Муфид фи шарҳ алҚусид» // «Мажалла мажма ал-луғат ал-арабия». № 80/1. Дамашқ.
Ҳифзурраҳмон ал-Кумуллоий. (2018). Ал-Будур алмузия фи тарожим ал-ҳанафия. Ж. 4. Дакка: Дор ас-Солиҳ.
Ҳожи Халифа Кашф аз-зунун. (1941). Ж. 1. Истанбул: Маориф.
Шамсиддин аз-Заҳабий. (1985). Сийар аълом ан-нубало. 23-жилд. Байрут: Муассаса ар-Рисола.
Шамсиддин аз-Заҳабий. (1997). Табақот ал-қурро. 3-жилд. Риёз: Марказ Малик Файсал.
Шиҳобиддин ал-Қасталоний. (2009). Мухтасар ал-Фатҳ ал-мавоҳибий фи маноқиб ал-Имом ашШотибий. Жидда: Дор Ибн Касир.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.