САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ СИЁСИЙ-БОШҚАРУВ СОҲАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/3/6Keywords:
Ишбоши, калом илми, тарихий контекст, ижтимоий воқелик, ижтимоий ихтилоф, объектив ижтимоий мезон, ижтимоий қатлам, ижтимоий ҳаёт барқарорлиги, “ҳалоллик вакцинацияси” жараёниAbstract
Мақолада Иккинчи Ренессанс даврининг буюк мутафаккири Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида келган айрим ижтимоий ҳолатлар нақлий ва ақлий далиллар асосида ёритилган.
Хусусан, ишбошилар ва уларга бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатнинг қиёсий таҳлили тарихий контекст ҳамда бугунги кун нуқтаи назаридан тадқиқ қилинган. Ўзбекистонда сиёсий-бошқарув соҳасида олиб борилаётган бугунги демократик ислоҳотлар замирида халқнинг дарду ташвиши, муаммоли ҳолатларини англаб етадиган, уни бартараф этишга қодир бўлган раҳбар кадрлар масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътироф этилди. “Замонавий ишбоши”ларда асрлар оша қадр топган тарихий
анъаналар ва бугунги дунё замонавий билимларининг уйғунлигини таъминлаш объектив зарурият сифатида баҳоланади. Бу эса, жамиятда тез суръатларда “ҳалол вакцинация” жараёнининг юксалишига хизмат қилади. Ислом феномени негизида пайдо бўлган Тафтазоний маънавий меросининг халқлар ва миллатлар ўртасида ижтимоий тотувликни таъминлашдаги аҳамияти мазкур мақолада диалектик қарашлар асосида ёритилган. Жумладан, минтақаларнинг исломлашиш жараёнида пайдо бўлган деструктив оқимларнинг
асоссиз фикрларига қарши жамиятда ижтимоий мувозанатни таъминлашга хизмат қиладиган ғоялар ҳақида сўз боради. Мутафаккир Тафтазонийнинг ҳеч қачон замон ва макон танламайдиган конструктив қарашлари жамиятда истиқомат қилаётган ижтимоий қатлам вакиллари ҳаётининг бир маромда юксалиши, уларда
муросасозлик (консенсуслик) масалаларининг тараққий этишига хизмат қилади. Мазкур жараён, давлат ва жамиятнинг, унда яшовчи инсонларнинг манфаатларида юзага келган мувозанат ва консенсус ҳолати зарурият нуқтаи назаридан бугунги кун учун ҳам аҳамиятли жиҳат ҳисобланади.
References
M.X.Norqobilov. (2020). Philosophical interpretation of socio-political issues in Sa'deddin Taftazani's “Sharh al-aqeed”.
M.X.Norqobilov. Philosophical interpretation of socio-political issues iEPRA International journal of Research & Development (IJRD) Monthly Peer Reviewed & Indexed International Online Journal ISII. F. Value, 1.
А.Ч.Касаев. (2001). Ривожланишнинг ўзбек модели: тинчлик ва барқарорлик-тараққиёт асоси. Тошкент: Ўзбекистон.
Каримов Ислом. (1996). Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Тошкент: Ўзбекистон.
Ш.М.Мирзиёев. (2018). ПФ-5416-сонли Фармон. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
Ш.М.Мирзиёев. (2017). Мурожаатнома. Тошкент.
Ш.М.Мирзиёев. (2017). Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак. Тошкент: Ўзбекистон.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2016). Ҳадис ва ҳаёт. (Vol. 11). Тошкент: Hilol nashr.
М.Норқобилов. (2021). THE NOTIONS OF FREEDOM OF THE WILL AND ETHICAL (MORAL) CHOICE IN THE WORK “SHARH AL-AQEED” OF SADEDDIN TAFTAZANI. The Light of Islam.
М.Х.Норқобилов. (2022). “Ишбошиларга итоат” масаласи жамият барқарорлигининг муҳим омили сифатида. Oriental Renaissans: Innovative, educational, natural and social sciences, 869.
Саъдуддин Тафтазоний. (2009). Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий. Карачи: Мактабат ул-бушро.
А.Тулепов. (2013). Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тошкент: Шарқ НМАК.
Шайх Абдулазиз Мансур. (2006). “Қуръони карим” маъноларининг таржимаси ва тафсири. Тошкент: Шарқ НМАК.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Mirzaqul NORQOBILOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.