ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИК ПРИНЦИПЛАРИГА АСОСЛАНИШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-4/8Keywords:
Давлат, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, таълим, маърифат, радикализм, жаҳолат, миллий ғоя, диний, бағрикенглик, маънавият, ҳуқуқий онгAbstract
Ўзбекистон қадимдан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва миллатлар яшаган ўлка ҳисобланади. Ушбу минтақада турли дин ва элат вакиллари ўзаро аҳил ва тинч-тотув, яшаб келганлари жуда кўплаб тарихий манбаларда қайд этилган. Тарихан қараганда, ривожланган жамиятларда бошқа динларга эътиқод қилувчиларга бағрикенг муносабатда бўлинган ва уларга ўз динларига мувофиқ ҳаёт кечиришларига тўсқинлик қилинмаган. Халқлар, элатлар, миллатлар ўзлари танлаган динлари доирасида эътиқод қилаверганлар ва ўзаро ҳамжиҳатликда, динлараро бағрикенгликда яшаганлар. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёни, туб ўзгаришлар самараси ўлароқ, динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди, собиқ совет тизимининг атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди. Шунинг баробарида давлатчилигимиз демократик ривожланиш йўлини танлади. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган Конституцияси 1-моддасида ўз
аксини топган: «Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» тамойилининг ҳар бир тушунчаси мазмун-моҳияти илмий асосда таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган ёшлар таълими ва тарбияси билан боғлиқ долзарб масала ўрганилган. Мурожаатномада янграган фикрлар асосида мақолада ёшлар тарбиясида экстремизм ва радикализмга қарши курашнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий асослари ҳақида фикр юритилган ҳамда бу борада энг муҳим омил жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг аҳамияти таҳлил қилинган.
References
Мирзиёев Ш.М. (2017). Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент: «Ўзбекистон»,
Мирзиёев Ш.М. (2017). Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови. Тошкент: «Ўзбекистон».
Мирзиёев Ш.М. 2021-йил 7-декабрда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган табриги. «Етмиш марта
ўйлаб, қарор қилиш керак» - Шавкат Мирзиёев асосий қомусни янгилаш тўғрисида (kun.uz)
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/08/uzbekistan/
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон ёшларига байрам табриги. Ўзбекистон ёшларига байрам табриги (president.uz)
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси // 20.12.2022 https://president.uz/uz/lists/view/577.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон) ttps://lex.uz/docs/6445145.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжумандаги нутқи // Халқ сўзи, № 119. 2017-йил, 16-июн.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ–60-сон «2022–2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2022 й. № 4.
Одилқориев Ҳ.Т. (2000). Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Тошкент:Тошкент Давлат юридик институти.
Юсупова Н. (2022). Ёшлар ўртасида радикализмни олдини олишда жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг аҳамияти. // Имом Бухорий сабоқлари. №4.
Мелиқўзиев Ж. «Дунёвий-маърифий давлат» тушунчаси. «Дунёвийлик – даҳрийлик эмас» тамойилининг мазмун-моҳияти. «Дунёвий-маърифий давлат» тушунчаси. «Дунёвийлик – даҳрийлик эмас» тамойилининг мазмун-моҳияти
– oliymahad.uz
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Nigora YUSUPOVA (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.