Марказий Осиё цивилизацияси ривожида илмий масканларнинг ўрни

Authors

  • Lola AZIMOVA Doctor of Philosophy in Philological Sciences, International Islamic Academy of Uzbekistan, (PhD). A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-4/15

Keywords:

цивилизация, илм-фан, ривожланиш, ислом, маскан, тарих, маданият, маърифат, минтақа, кашфиёт

Abstract

Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий тамаддуни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чунончи минтақанинг барча шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг ўтиши моддий ва маънавий ривожланишига ҳамда халқаро савдо алоқаларининг мустаҳкамланишига олиб келган. Дастлаб моддий кўринишда ривожланишнинг илк белгилари намоён бўлган бўлса, кейинги босқичларда илм-фан ривожи, маънавий жиҳатлар асос бўлганлигини тарихий жараёнлар таҳлили кўрсатади. Аслида моддий ривожланиш жараёнларини маънавий тамаддунни илк босқичларига қараб бориш сифатида баҳолаш мумкин. Маънавий ривожланиш эса, минтақамизда турли даврларда фаолият юритган илмий масканларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси билан белгиланган ҳамда буюк кашфиётлар бунинг самараси ўлароқ юзага келган. Бу эса, дунё тамаддуни ривожида Шарқ ренессансининг биринчи, иккинчи босқичини бошлаб берган. Шу жиҳатдан, Бухородаги «Сиван ал-ҳикма» (Х аср), Хоразмдаги ал-Маъмун (ХI аср), Самарқанддаги Улуғбек академияси (ХIV аср) ва Ҳиротдаги «Бойсунғур академияси» (ХV аср) каби илмий масканларда табиий фанлар билан бир қаторда, адабиётшунослик, педагогика, тарих, мантиқ ҳамда ислом илмларидан фиқҳ, калом, тасаввуф борасида фундаментал тадқиқотларнинг олиб борилиши илм-фан тамаддунини белгилаб берган. Шундан келиб чиқиб, Марказий Осиё цивилизацияси икки жиҳат асосида ривож топганлиги таҳлиллар асосида тадқиқ этилган. Хусусан, биринчидан, моддий кўринишда цивилизацион жараёнларнинг илк белгилари асосида, кейинги босқич ёки даврларда эса. маънавий, яъни илм-фан ривожи орқали таъсир кўрсатганлиги тарихий таҳлиллар орқали ёритиб берилган.

References

Абдуҳалимов Б. (2004). «Байт ал-ҳикма» ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий фаолияти (IX-XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). Тoшкент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси,

Мавлонов Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тoшкент: «Akademiya»,

Сулаймонова Ф. (1997). Шарқ ва Ғарб (Қадимий давр ва ўрта асрлар маданий алоқалари). Тoшкент: «Ўзбекистон»,

Хўжаёров А. (2021). Ўзбекистонда учинчи ренессанс: тарихий илдизлари ва ҳозирги замон // Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари. 3-илмий тўплам. Тoшкент: «Та’lim nаshriyoti»,

Атамбоев Қ, (2017). Марказий Осиёда маърифатнинг олтин асри. Фредерик Старрнинг «Йўқотилган маърифат» асари шарҳи – UzAnalytics/ https://www.uzanalytics.com/kitob/3693/

Sara Borden. (2022). O'rta Osiyo oltin davri // «Markaziy Osiyo Uyg‘onish davri ilm-fan va madaniyatini tadqiq etishning dolzarb muammolari» mavzusidagi xalqaro ilmiy anjumani materiallari to‘plami. Guliston: Universitet

Исмоилов С. (2022). Абу Райҳон Берунийнинг закийлик даҳоси // «Марказий Осиё Уйғониш даври илм-фан ва маданиятини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий анжумани

материаллари тўплами. Гулистон: Университет,

Отамуратов С. Шарқ ва Ғарб цивилизацияларини туташтирган мутафаккирлар // Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi/ https://www.bukhari.uz/?p=24504

Шермуҳаммедов П. (2009). Даҳонинг туғилиши ёҳуд Абу Райҳон Беруний қисмати. Илмий-маърифий қисса.Тoшкент.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. (2005). Тoшкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти., 9-жилд,

Маҳмудов Р., Ҳайдарова Г. (2011). Ўрта Осиё алломаларининг илмий мероси. ЎУМ. Гулистон:

Мирзо М. (2021). Ренессанс – инсоният тараққиётининг дурдонаси. //Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари. 3-илмий ишлар тўплами. Тoшкент: «Та’lim nаshriyoti»

Тўйчиев Б. (2022). Мовароуннаҳрда илк уйғониш даври илмий-фалсафий таълимотлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари // «Марказий Осиё Уйғониш даври илм-фан ва маданиятини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий анжумани материаллари тўплами. Гулистон: Университет

Қобилов Н., Даурбекова И. Мирзо Улуғбек – дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган аллома - Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази// https://www.bukhari.uz/?p=13651.

Шчеглов В. (1980). Улуғбек расадхонаси. Тoшкент: «Фан»

Бузруков М. Улуғбек академияси ва унга давр сўфийларининг муносабати. // Имом ал-Бухорий сабоқлари, 2010 йил, 1-сон.

Мелиқўзиев Ж. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада қабул қилинаётган қарор ва меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти // oliymahad.uz // https://oliymahad.uz/17237.

Downloads

Submitted

2025-03-17

Published

2025-05-02

How to Cite

(1)
AZIMOVA, L. Марказий Осиё цивилизацияси ривожида илмий масканларнинг ўрни. moturidiylik 2025, 3 (4), 115-121. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-4/15.

How to Cite

(1)
AZIMOVA, L. Марказий Осиё цивилизацияси ривожида илмий масканларнинг ўрни. moturidiylik 2025, 3 (4), 115-121. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-4/15.

Similar Articles

1-10 of 113

You may also start an advanced similarity search for this article.