МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГБУЮК ИПАК ЙЎЛИ ОРҚАЛИХИТОЙГА ТАРҚАЛИШИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2024-1/4Keywords:
`имон, ақида, калом, «Муробит ал-имон», «Қироат ал-қурро», зотий ва феълий сифатлар, таквин, мукаввин, мукавван.Abstract
Мотуридийлик таълимотига Абу Мансур Мотуридий асос солган бўлса, унинг давомчилари, шогирдлари таълимотни дунё бўйича тарқалишига замин яратиб бердилар. Жумладан, Абул Муин Насафий ўзининг «Табсират ал-адилла» асари орқали таълимотни янада тизимлаштириб, уни кейинги авлодга содда, равон тилда етказишга ҳаракат қилган. Натижада, ҳанафий мазҳаби негизида мотуридийлик таълимоти ҳанафий мазҳаби тарқалган барча ҳудудларга тарқалиб, олимлар эътирофига ва мусулмонларнинг диққат-марказига тушди. Мотуридийлик таълимоти ислом динидаги фан тармоқлари билан биргаликда маълум шахслар орқали Хитойга ҳам етиб борди. Натижада, Хитойда ҳам мотуридийлик таълимотига асосланган мактаблар, мадрасалар ташкил қилинди.
Мақолада Хитой жамиятида ривож топган мотуридийлик таълимотининг хусусиятлари, унинг оқимларга қарши кескин раддиялар билан бойитилгани, таълимот хитойлик мусулмонлар орасида маълум шайхлар орқали тарқатилиши, хитойлик олимларнинг мотуридийлик таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси, хитойлик тўрт шайхнинг илмий мероси ва уларда мотуридийлик таълимотининг акс этиши, мотуридийлик таълимотида хитой фалсафасидаги атама ва ибораларнинг қўлланилиши каби мавзулар таҳлил қилинган. Шунингдек, Руҳуддин Юсуфнинг «Муробит ал-имон» асарида келтирилган маълумотлар орқали хитойликларнинг мотуридийлик таълимотида бўлганлари асосланган бўлса, олимнинг «Қироат
ал-қурро» китоби орқали хитойлик мусулмонлар ислом динини бухоролик олимлар орқали ўрганганлари, уларга барча жабҳада эргашганлари асослаб берилган.
References
Bulqasim Ghali. (1989). Abu Mansur Maturidi: hayotuhu wa arauhu al-aqdiya. – Tunis: Dar at-turki.
Zahratud-din. (1996). Juhud ulama as-Siyn al-muslimiyn fi muqaranatil-adyan. Master's thesis, Islamabad International Islamic University.
Muhammad Yang Huay Jung, Ali Yui Sain Quiy. (1995). Al-Islam wa ath-thaqafa al-islamiya. China: «Nishiya» publishing house (first edition).
Islamic Encyclopedia of Chine. (1994). China: Encyclopedia and books publishing (first edition).
Shaykh Ruhuddin Yusuf. Qiraatul-qurra. No. 40109.
Shaykh Ruhuddin Yusuf. Murabitul-iman. No. 40112.
Yui Jin Quy, Tiya Da Dyun. (1999). Vang Day Yuiyuchta collection. Xitoy: Dar at-tiba’a ash-sha’biya.
Yusuf (Ma Ju). (1988). Islamic guidance. China: Nin Shiya publishing house.
Downloads
Submitted
Published
Versions
- 2024-06-13 (2)
- 2024-06-02 (1)