ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “МАҚОСИД АШ-ШАРИА”ГА ОИД ҚАРАШЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/5Keywords:
мақосид аш-шариа, иллат, ирфон, заруриёт, ҳожиёт, таҳсиниёт, ижтиҳод, мазҳабAbstract
Мақолада “мақосид аш-шариа” – шариат мақсадлари илмининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, мовароуннаҳрлик машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари илмининг асосларини шакллантиришдаги хизмати таҳлил қилинади. Олимнинг “Исбот ал-илал”, “ас-Солат ва мақосидуҳа”, “ал-Ҳаж ва асроруҳу” асарлари мақосид аш-шариага доир илк назарий ва амалий аҳамиятга эга қўлланма бўлган эди. Маълумки, шариат мақсадларининг дастлабки кўринишлари Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобийлар давридан бошлаб намоён бўла бошлаган эди. Улардан кейин тобеийлар, мазҳаббошилар фаолияти мазкур илм ҳақида тизимли қарашлар пайдо бўлиши учун қулай шарт-шароит яралишига хизмат қилди. Умавийлар давридан бошлаб мазҳаблар доирасида ҳуқуқшуносликка оид кўплаб асарлар яратилди: ҳанафийлар “қиёс” ва “истиҳсон” масаласида, моликийлар “масолиҳ мурсала”, “амал аҳли Мадина”, ҳанбалийлар “саҳобий сўзи ва раъйининг ҳужжат экани” каби усулий қоидаларни муҳокама қилаётган эдилар. Айнан учинчи ва тўртинчи ҳижрий асрларда шариат ҳикмати, унинг мақсадлари ҳақида назарий мулоҳазалар юритилиб, усулий китобларда шариат инсонлар манфаати риояси учун юборилгани борасида сўз бораётган эди. Мақола муаллифи Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари ҳақидаги дастлабки қарашлари, айнан шу сўзнинг ҳосилаларини ўз асарларида ишлатиши кейинги муаллифлар учун бу мавзуда фаолият олиб боришлари учун таянч-асос бўлганини ёритиб берган. Шу билан бирга, шариат мақсадларига оид фикрлар Имомул Ҳарамайн Жувайний (1028–1085) давридан бошлаб тизимли шаклга келгани кўрсатиб берилган. Мақолада Ҳаким Термизий ўзига хос фиқҳий қарашлари билан ислом ҳуқуқшунослигида муҳим янгиланишларни бошлаб бергани хулоса қилинган.
References
А.Барака. (2014). Ал-Ҳаким ат-Термизий ва назариййатуҳу фи-л-вилоя. Қоҳира: Мактаба Ваҳба.
Жасер Авда. (2011). Мақосид аш-шариа ка-фалсафа ли-т-ташриъ ал-исламий. Вашингтон: Халқаро ислом тафаккури институти.
Жасер Авда. (2011). Мақосид аш-шариа: далил ли-л-мубтадиин. Вашингтон: Халқаро ислом тафаккури институти.
М.Жуюший. (1980). Ал-Ҳаким ат-Термизий: дироса ли осориҳи ва афкориҳи. Қоҳира: Дар ан-наҳда арабийя.
Х.Заҳрий. (2013). Ҳаким Хуросон ва анис аз-замон. Работ: Марказ ад-диросот ва-л-абҳос.
Х.Заҳрий. (2009). Тажаллиёт ал-Бурҳон. Байрут: ал-Мактаба ал-Асрия.
Х.Заҳрий. (1998). Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” асари нашрининг кириш қисми. Работ: Куллият ал-адаб ва-л-улум ал-ижтимаия.
Камолиддин Муҳаммад. (2015). Ал-Мақосид қабла-ш-Шотибий // ар-Робита ал-Муҳаммадия. Работ: 2015. https://www.arrabita.ma/blog
Муҳаммад Ҳусайн. (2005). Ат-Танзир ал-мақосидий инда-л-Имам Муҳаммад Тоҳур ибн Ошур. Ал-Жазоир: Жамиат Жазоир.
Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ. (2019). Усулул фиқҳ. Тошкент: Hilol-Nashr.
Навос Шариф. (2021). Қозийят таълил ал-аҳком инда-л-усулиййин ва-л-мутакаллимин // Баес Исломий. Уттар Прадеш: http://albasulislami.com
Nicholas Heer. (1960). Al-Ḥakīm al-Tirmidhī’s Kitāb Ithbāt al-‘Ilal. A paper read at the 1960 annual meeting of the American Oriental Society held in New Haven, Connecticut.
Нуъмон Жуғайм. (2013). Туруқ кашф ан мақосид аш-Шориъ. Аммон: Дар ан-нафаис.
Ризвон Саййид. Мақосид аш-шариа байна усул ал-фиқҳ ва-т-таважжуҳот ан-нуҳудия // Шабаб тафаҳум. Масқат: 2021. №30 март. https://shababtafahom.om/post/2183
Рисуний Аҳмад. (2014). Ал-Қавоид ал-асос ли илм мақосид аш-шариа. Лондон: Муаассаса ли-т-турос ал-исламий. Электрон нусха
Рисуний Аҳмад. Муҳозарот фи мақосид аш-шариа. Қоҳира: Дор ал-калима, 2014.
Ториқ Ҳажжи. (2016). Ал-Ҳаким ат-Тирмизий ва таълил ал-ибодот // Изоат. сентябрь. https://www.ida2at.com/al-hakim-al-tirmidhi-explanation-of-worship
Усома Аднон. (2015). Басма Али Рабобиа. Алоқа мақосид аш-шариа би-л-илла ва-л-муносаба ва-л-ҳикма: дироса таъсилийя фиқҳийя // Диросот улум аш-шариа ва-л-қонун. Иордания университети нашри. Аммон. Ж. 42.
Ҳаким Термизий. (1998). Исбот ал-илал. Касабланка: ан-Нажаҳ ал-жадида.
Ҳаким Термизий. (1965). Ас-Салот ва мақосидуҳо. Қоҳира: Дор ал-китаб ал-арабий.
Ҳаким Термизий. (1998). Наводир ал-усул. Қоҳира: Дор ар-раййон ли-т-турос. Ж. 1.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Ibrohim USMОNOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.