ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАФСИР ВА ТАЪВИЛ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Authors

  • Zafar FAKHRIDDINOV Head of the Department at the Imam Maturidi International Scientific Research Center, PhD. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/2

Keywords:

Ҳаким Термизий, Таҳсил назоир ал-Қуръон, таъвил, тафсир, важҳ, вужуҳ, Имом Мотуридий, Тавилот ал-Қуръон

Abstract

Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро зиддиятли ва уйғун қарашларни илгари. Жумладан, Ҳаким Термизий “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асарида тафсир ва таъвил борасида ўзига хос ёндошувни баён этиб, тафсир нақлга, таъвил эса ақлга таянишини амалда кўрсатиб берган. Асарда таъвил атамасига оид алоҳида боб ажратилган бўлиб, ушбу атаманинг луғавий ва истилоҳий маъноларини келтириб, қўлланилиш ўринларига кўра турлича маъноларга эга бўлишини очиб берган. Хусусан, таъвил сўзининг Қуръонда тафсир ва туш таъбири маъносида келганига алоҳида тўхталиб, ушбу маънолар атрофлича таҳлил қилинган. Олимнинг фикрича таъвил тушунчаси ҳар қандай ўринда ҳам мутлақ ижобий маънода қўлланилади.
Мақолада яна бир муҳим масала – Ҳаким Термизийда “важҳ” ва “вужуҳ” атамаларининг таъвил билан боғлиқлиги очиб берилган. Чунки “Таҳсил назоир ал-Қуръон” услуб жиҳатидан сўзларнинг ички маъноларини, Қуръон луғатининг ва айни ўринда араб тилининг пурмаънолиги, сўзларнинг омонимияси уларнинг ўзак хусусиятидан келиб чиқиши каби бир қатор муаммоларнинг ечимига бағишланган ва Қуръон атамаларининг моҳиятини очиб беришга йўналтирилган асардир. Ушбу назариянинг тўлиқ амалий ифодаси кейинчалик Имом Мотуридийнинг “Тавилот ал-Қуръон” асарида акс этганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

References

Жалолудин Суютий. (2008). Ал-Итқон фи улум ал-Қуръон. Байрут: Муассаса ар-рисола.

Kaya S. (2015). Vücûh ve Nezâir Kitapları Bağlamında Kur’anda Te’vîl Kavramı. Insan ve toplum bilimleri araştirmalari dergisi. Cilt: 4, Sayı: 4.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Қуртубий. (2006). Ал-жоме ли-аҳком ал-Қуръан. Ж. 5. Байрут: муассасатул рисала.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. (1995). Қуръон тафсири китоби // ал-Жоме ас-саҳиҳ. – Тарж. Р.Обидов. Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти.

Ҳаким ат-Термизий. (1969). Таҳсил назоири-л-Қуръон. Нашрга тайёрловчи Ҳусний Зайдон. Қоҳира: Матбаату-с-саода.

Мулла Али Қорий. (2021). Ал-Фиқҳ ал-акбар шарҳи. Тошкент: ЎзХИА НМБ.

Муқотил ибн Сулаймон. (2005). ал-Вужуҳ ва-н-назоир фи-л-Қуръон ал-азим. Ҳ.С.Зомин нашрга тайёрлаган. Бағдод-Дубай: Марказ Жумъа ал-Можид.

Kaya S. (2016). Hakîm Tirmîzî’de vücûh ve nezâir. Istanbul: Ragbet.

Kaya S. (2015). Vücûh ve Nezâir Kitapları Bağlamında Kur’anda Te’vîl Kavramı. Insan ve toplum bilimleri araştirmalari dergisi. Cilt: 4, Sayı: 4.

Ҳаким ат-Термизий. (1990). Китоб ал-Акёс вал-муғтаррин. Нашрга тайёр. А.Сойиҳ., С.Жамилий. Байрут: Дор ал-жайл.

Обидов Р. (2009). Қуръон мавзуларининг маънавий-тарихий аҳамияти. Тошкент: Тошкент ислом университети.

Қаттон М. (1990). Ал-Мабоҳис фи улум ал-Қуръон. Қоҳира: Мактаба ваҳбия.

Абу Мансур Мотуридий. (2005). Таъвилот аҳл ас-сунна. Истанбул: Дор ал-мезон.

Downloads

Submitted

2025-03-05

Published

2025-03-06

How to Cite

(1)
FAKHRIDDINOV, Z. ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАФСИР ВА ТАЪВИЛ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ. moturidiylik 2025, 3 (2), 13-19. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/2.

How to Cite

(1)
FAKHRIDDINOV, Z. ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАФСИР ВА ТАЪВИЛ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ. moturidiylik 2025, 3 (2), 13-19. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/2.

Similar Articles

1-10 of 91

You may also start an advanced similarity search for this article.