ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “МАҚОСИД АШ-ШАРИА”ГА ОИД ҚАРАШЛАРИ

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/5

Authors

  • Ibrohim USMОNOV Candidate of Historical Sciences Institute of Oriental Studies named after Abu Rayhan Biruni. M.Ulugbek str. 79, 100170, Tashkent

Keywords:

мақосид аш-шариа
иллат
ирфон
заруриёт
ҳожиёт
таҳсиниёт
ижтиҳод
мазҳаб

Abstract

Мақолада “мақосид аш-шариа” – шариат мақсадлари илмининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, мовароуннаҳрлик машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари илмининг асосларини шакллантиришдаги хизмати таҳлил қилинади. Олимнинг “Исбот ал-илал”, “ас-Солат ва мақосидуҳа”, “ал-Ҳаж ва асроруҳу” асарлари мақосид аш-шариага доир илк назарий ва амалий аҳамиятга эга қўлланма бўлган эди. Маълумки, шариат мақсадларининг дастлабки кўринишлари Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобийлар давридан бошлаб намоён бўла бошлаган эди. Улардан кейин тобеийлар, мазҳаббошилар фаолияти мазкур илм ҳақида тизимли қарашлар пайдо бўлиши учун қулай шарт-шароит яралишига хизмат қилди. Умавийлар давридан бошлаб мазҳаблар доирасида ҳуқуқшуносликка оид кўплаб асарлар яратилди: ҳанафийлар “қиёс” ва “истиҳсон” масаласида, моликийлар “масолиҳ мурсала”, “амал аҳли Мадина”, ҳанбалийлар “саҳобий сўзи ва раъйининг ҳужжат экани” каби усулий қоидаларни муҳокама қилаётган эдилар. Айнан учинчи ва тўртинчи ҳижрий асрларда шариат ҳикмати, унинг мақсадлари ҳақида назарий мулоҳазалар юритилиб, усулий китобларда шариат инсонлар манфаати риояси учун юборилгани борасида сўз бораётган эди. Мақола муаллифи Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари ҳақидаги дастлабки қарашлари, айнан шу сўзнинг ҳосилаларини ўз асарларида ишлатиши кейинги муаллифлар учун бу мавзуда фаолият олиб боришлари учун таянч-асос бўлганини ёритиб берган. Шу билан бирга, шариат мақсадларига оид фикрлар Имомул Ҳарамайн Жувайний (1028–1085) давридан бошлаб тизимли шаклга келгани кўрсатиб берилган. Мақолада Ҳаким Термизий ўзига хос фиқҳий қарашлари билан ислом ҳуқуқшунослигида муҳим янгиланишларни бошлаб бергани хулоса қилинган.

Read More

Downloads

Submitted

2025-03-04

Published

2025-03-05

How to Cite

(1)
USMОNOV I. ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “МАҚОСИД АШ-ШАРИА”ГА ОИД ҚАРАШЛАРИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 39-47. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/5.

How to Cite

(1)
USMОNOV I. ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “МАҚОСИД АШ-ШАРИА”ГА ОИД ҚАРАШЛАРИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 39-47. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/5.

Similar Articles

11-20 of 23

You may also start an advanced similarity search for this article.