ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/8Keywords:
ҳадис, суннат, сийрат, ровий, ривоят, ақоид, ҳукм, жомеъ, сунан, маноқиб, масолиб, саҳоба, тобеинAbstract
Мақолада ҳадис тушунчаси, ҳадис илми ва унинг турлари, ҳадис илми бўйича ёзилган асарлар ҳақида атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, ҳадис илми “ривоят илми”, яъни ҳадисни ривоят нуқтаи назаридан билиш ва “дироят илми” – ҳадисни тушуниш нуқтаи назаридан билиш каби турларга ажратилган ҳолда тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада ҳадис илми бўйича ёзилган тўпламлар асарнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таснифланиши, шунингдек ҳадис китобларининг умумий мавзулари ёритилган. Хусусан, ҳадис тўпламларида ақоид, ҳукм, риқоқ (нафосат)га оид ҳадислар, ейиш-ичиш, турмуш тарзи, сафар қилиш одоблари, тафсир, тарих ва сийрат, фитна ва ёмонликлар, инсоний фазилатлар ва иллатлар каби мавзулар ҳақида сўз борган. Шу билан бирга, мақолада ҳадис илмининг ривожланиш жараёни саҳобалар, тобеинлар, табаъ тобеин ва кейинги давр каби босқичлар асосида даврлаштирилган ҳамда ҳар бир даврнинг хусусияти очиб берилган. Жумладан, саҳобалар даврида ҳадисларнинг тарқалишида оғзаки услуб кенг тарқалгани, кейинроқ ҳадисларни ёзиш ва тўплам ҳолига келтириш анъанаси шакллангани баён қилинган. Шунингдек, ҳадис илми бўйича изланишлар олиб борган муҳаддис олимлар ва улар томонидан ёзилган асарлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Муҳаддисларнинг ҳадис илми ривожидаги хизматлари эвазига ижтимоий илмлар мисли кўрилмаган даражада тараққий этгани, соҳага оид юзлаб асарлар пайдо бўлгани далиллар асосида мақолада ёритиб берилган.
References
Абдул Фаттох Абу Ғудда. (1990). Арбау расоил фи улум ал-ҳадис. Байрут: Мактаба ал-матбуот ал-исломийя.
Абу Исо Термизий. (1993). Ал-Жомеъ ас-сунан. Ҳамидулло Аминов таржимаси. Тошкент: Мовароуннаҳр.
Абу Исо Термизий. (1993). Саҳиҳи Термизий / Абдуғани Абдулло таржимаси. Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.
Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Абдураҳмон Ромаҳурмузий. (1984). Ал-Муҳаддис ал-фосил байнар-равий вал-ваъий. Байрут: Дор ал-фикр.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2011). Мусталаҳул ҳадис. Тошкент: Шарқ.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2019). Олтин Силсила: Саҳиҳи Муслим. Ж. 1. . Тошкент: Ҳилол нашр.
Раҳимжонов Дурбек. (2003). Абу Ҳафс ан-Насафийнинг “Китоб ал-қанд фи маърифати уламои Самарқанд” асари – Самарқанд ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба. Тошкент: Тошкент ислом университети.
С. Brockelman. (1937–1942). Geshichte der Arabishen Litteratur/ Supplementbande I–III. Leiden.
У.Уватов. (1994). Донолардан сабоқлар. Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти.
Ҳожи Халифа Мустафо ибн Абдуллоҳ. (1941). Кашфуз зунун ан асмаил кутуб вал фунун. Байрут: Дор аҳё ат-тарос ал-арабий.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Jaloliddin HAMROQULOV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.