САБАБИ НУЗУЛ ИЛМИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

Authors

  • Abdulaziz Yakhshilikov Research fellow of the Imam Maturidi International Scientific Research Center. 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/10

Keywords:

Сабаби нузул, саҳоба, саҳифа, фатҳ, тобиин, тадвин, фатво, муснад, Андалус, қироат, санад

Abstract

Сабаби нузул илми алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиб, ҳозирги кўринишга келгунича бир қанча босқичлардан ўтган. Саҳоблар Қуръон маъноларини тўлиқ англаш мақсадида оятларни улар нозил бўлган ҳолат ва вазият билан боғлиқ равшда ёдда сақлаб қолганлар. Ўша даврда маълумотларни ёзишга эмас, хотирада сақлашга кўпроқ эътибор қаратилган. Тобеинлар даврига келиб исломий билимларни тадвин қилишга аҳамият берила бошланди. Биринчи бўлиб ҳадислар жамланди. Сабаби нузул, оятларнинг тафсирларига оид маълумотлар ҳадис тўпламлари ичидан жой олди. Кейинчалик бу борада мустақил асарлар яратилди. 
Мақолада сабаби нузул илмининг ривожланиш босқичлари даврлар бўйича келтирилиб, сўнгра унинг алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига тўхталиб ўтилган. Бу илмга бағишланган мустақил асарлар, уларнинг номлари ҳамда муаллифлари зикр қилинган. Дастлаб ёзилган асарлар билан кейинги даврда ёзилган асарларнинг ўхшашликлари ва фарқлари таҳлил қилинган. Имом Воҳидийнинг “Асбоб ан-нузул” асари бизга тўлиқ ҳолда етиб келган мўътабар манба бўлгани учун унинг устунликлари, ундаги санад билан боғлиқ камчиликлар ҳатто сабаби нузулга доир ривоятлар сони ҳақидаги кенг маълумот берилган. 
Умуман олганда, мақолада бу илмнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиши тарихий жиҳатдан ёритилган. Қуръон илмлари орасида бу илм алоҳида ўрин тутиши ва унинг хусусиятлари келтириб ўтилган.

References

Абдулҳай ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Имод Ҳанбалий. (1989). Шазарот аз-заҳаб фи ахбар ман заҳаб. Байрут: Дор Ибн Касир.

Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал. (2001). ал-Муснад // Шуайб Арнаут таҳқиқи. Байрут: Муассаса ар-рисала.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Наср Марвазий. (2001). Ас-Сунна. Риёз: Дор ал-осима.

Абу Довуд Сулаймон ибн Довуд Таёлисий. (1999). Муснад Абу Довуд Таёлисий // Муҳаммад Абдул Муҳсин Туркий таҳқиқи. Миср: Дор Ҳажар.

Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад Воҳидий. (1969). “Асбоб ан-нузул”// Саййид Аҳмад Сақар таҳқиқи. Байрут: Дор ал-китоб ал-жадид.

Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад Воҳидий. (1969). “Асбоб ан-нузул”// Саййид Аҳмад Сақар таҳқиқи. Байрут: Дор ал-китоб ал-жадид.

Абулқосим Али ибн Ҳасан ибн Ҳибатуллоҳ ибн Асокир. (1995). Тариху Мадинати Димашқ // Муҳиббуддин Абу Саъид Умарий таҳқиқи. Байрут: Дор ал-фикр.

Аҳамад ибн Али Ибн Ҳажар Асқалоний. (1997). “ал-Ужаб фи баян ал-асбаб”// Абдулҳкаим Унайс таҳқиқи. Даммом: Дор Ибн ал-Жавзий.

Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. (2002). Ал-Ужаб фи баян ал-Асбоб // Абу Абдурраҳмон Фаввоз Аҳмад Замарлий таҳқиқи. Байрут: Дор Ибн Ҳазм.

Жалолиддин Суютий. (1964). Буғят ал-вуати фи тобақот ал-луғавиййин ва ан-нуҳати // Абулфазл Иброҳим. Ж. 1. . Қоҳира: Нашриёти кўрсатилмаган.

Жалолиддин Суютий. (1983). Ад-Дур ал-мансур фи тафсир ал-маъсур. Ж. 8. . Байрут: Дор ал-фикр.

Заркаший. (1980). Бурҳон фи улум ал-Қуръон // Муҳаммад Абулфазл Иброҳим таҳқиқи. Байрут: Дор ал-фикр.

Иброҳим ибн Мусо Шотибий. (1997). ал-Мувафақот // Машҳур ибн Ҳасан таҳқиқи. ар-Риёд: Дор Ибн Аффон.

Қосим Халаф Ансорий ибн Абдулмалик (Ибн Башкувал). (1966). Ас-Сила. Қоҳира: ад-Дор ал-Мисрия.

Муқбил ибн Ҳодий Вадиий. (1983). “Ас-Саҳиҳ ал-муснад мин Асбоб ан-нузул”. Қувайт: Дор ал-Арқам.

Муҳаммад Ажжаж Хатиб. (1988). Ас-Сунна қобла ат-тадвин. Қоҳира: Мактаба ваҳба.

Муҳаммад ибн Саъд ибн Маниъ. (2001). Табақот ал-кубро // Али Муҳаммад Умар таҳқиқи. Қоҳира: Мактаба ал-хонижий.

Муҳаммад Муҳаммад Абу Заҳв. (1958). ал-Ҳадис ва ал-муҳаддисун. Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-арабий.

Салоҳиддин Сафадий. (1981). Ал-Вафий би ал-вафят // С. Дедеринг таҳқиқи. Ж. 4. . Висбаден: Нашриёти кўрсатилмаган.

Умар Ризо. (нашр йили кўрсатилмаган). Муъжам ал-муаллифийн. Ж. 12. Байрут: Дор ийё ат-турос ал-арабий.

Фаҳд ибн Абдурраҳмон Румий. (2005). Диросат фи улум ал-Қурон карим. Риёз: Мактаба ал-Фаҳд ал-ватания.

Ҳожи Халифа. (нашр йили кўрсатилмаган). Кашф ан-зунун ан асами ал-кутуб ва ал-фунун. Ж. 1. Байрут: Дор иҳя ат-турос ал-арабий.

Шайх Абдулфаттаҳ Қози. (1987). “Асбоб ан-нузул ан ас-саҳоба ва ал-муфассирийн”. Байрут: Дор ан-надва.

Шамсиддин Муҳаммад ибн Али Довудий. (1983). Тобақот ал-муфассирийн. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.

Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий. (1987). Тарих ал-ислом. Байрут: Дор ал-китоб ал-арабий.

Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий. (1985). Сияру аълам ан-нубала // Шуъайб Арнаут таҳқиқи. Байрут: Муассаса ар-рисола.

Downloads

Submitted

2025-03-06

Published

2023-05-03

How to Cite

(1)
Yakhshilikov, A. САБАБИ НУЗУЛ ИЛМИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ. moturidiylik 2023, 3 (1), 83-90. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/10.

How to Cite

(1)
Yakhshilikov, A. САБАБИ НУЗУЛ ИЛМИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ. moturidiylik 2023, 3 (1), 83-90. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/10.