“Хизонат ал-фиқҳ” асарининг бугунги кундаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти

Authors

  • Abdullo ABDUVOHIDOV Doctoral Student, International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-3/16

Keywords:

ҳанафий мазҳаби, ибодат, ихтилофлар, фуру, оила, ажрим, сунъий уруғлантириш, истеҳсон

Abstract

Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича ёзилган “Баҳру-л-улум”, “Баёни ақидати-л-усул”, “Танбеҳу-л-ғофилин”, “Уюну-л-масоил” асарлари ўз соҳаларида мўътабар манба ҳисобланади. Асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, ислом дунёсининг турли нуқталарида ўрганилгани, турли даврларда хаттотлар тарафидан қайта-қайта кўчирилгани, кейинги даврларда эса нашриётлар тарафидан нашр этилгани мазкур асарларнинг нақадар қадрли манба бўлганини билдиради. Самарқандийнинг фикрлари нафақат ўз даври балки кейинги даврларда ёзилган кўплаб асарлар, хусусан, “ал-Мабсут”, “ал-Ҳидоя”, “Фатово Оламгирия” каби асарларда акс этган. Олимнинг “Хизонат ал-фиқҳ” асари эса ҳанафий фиқҳининг фуру соҳасида ёзилган илк матнлардан бир ҳисобланади. Мазкур асар олимнинг мадрасаларда талабаларга дарс бераётган даврида ёзилган бўлиб, ибораларининг қисқалиги ва услубининг аниқлиги билан ажралиб туради. Бу ҳолат асарни фиқҳ соҳасида етук илми бор олим ҳам, бу илмдан унчалик хабари бўлмаган инсон ҳам тушуна олишига сабаб бўлган. Бу асар ёзилганига қариб 11 аср ўтган бўлса-да, ундаги масалалар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Асарнинг таркибий тузилишига эътибор берилса, фуру ал-фиқҳ соҳасида ёзилган бошқа матнлардан фарқ қилади. Бунинг сабабини асар ёзилган даврда баъзи мавзулар жуда долзарб бўлгани билан изоҳлаш мумкин. Қуйидаги мақолада “Хизонат ал-фиқҳ” асарида келган мазҳаблараро ихтилофлар, оила, жамият аъзолари ўртасидаги молиявий муносабатлар каби ижтимоий масалаларнинг аҳамияти мисоллар ёрдамида очиб берилган.

References

Абу Лайс Самарқандий. (1624). Хизонат ал-фиқҳ. Истанбул: Сулаймония кутубхонаси, Ал-Фотиҳ фонди.

Абу Лайс Самарқандий. (1636). Хизонат ал-фиқҳ. Истанбул: Сулаймония кутубхоналари, Лолилий фонди.

Абу Лайс Самарқандий. (1650). Хизонат ал-фиқҳ. Истанбул, Туркия: Сулаймония кутубхонаси, Аё София фонди.

Абу Лайс Самарқандий. (1654). Хизонат ал-фиқҳ. Ар-Риёд, Саудия Арабистони: Қирол Сауд кутубхонаси.

Абу Лайс Самарқандий. (1667). Хизонат ал-фиқҳ. Истанбул: Сулаймония кутубхоналари, Мурод Мулла фонди.

Абу Лайс Самарқандий. (1169). Хизонат ал-фиқҳ. Истанбул: Сулаймония кутубхоналари, ал-Фотиҳ фонди.

Абу Лайс Самарқандий. (1817). Хизонат ал-фиқҳ. Анқара: Анқара миллий кутубхонаси.

Абу Лайс Самарқандий. (1900). Хизонат ал-фиқҳ. Тонто, Миср: Дор ал-кутуб.

Абу Лайс Самарқандий. (1467). Хизонат ал-фиқҳ. Тошкент: ЎзР ФА ШИ асосий фонди.

http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5737

https://fiqh.uz: https://fiqh.uz/maqola/540

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, (2017). Tafsiri hilol. Toshkent.

Downloads

Submitted

2025-03-12

Published

2025-03-12

How to Cite

(1)
ABDUVOHIDOV, A. “Хизонат ал-фиқҳ” асарининг бугунги кундаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти. moturidiylik 2025, 3 (3), 127-135. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-3/16.

How to Cite

(1)
ABDUVOHIDOV, A. “Хизонат ал-фиқҳ” асарининг бугунги кундаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти. moturidiylik 2025, 3 (3), 127-135. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-3/16.

Similar Articles

21-30 of 40

You may also start an advanced similarity search for this article.