МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МАКТАБИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

Authors

  • Zohidjon ISLAMOV Professor of the International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/1

Keywords:

Маҳмуд Замахшарий, Хоразм, илмий мактаб, илмий муҳит, тафсир, шарҳ, ҳошия, қўлёзма, манба

Abstract

Хоразм қадимдан илм-фан тараққий этган минтақалардан саналган. Бу ҳудудда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, шунингдек, диний илмлар юксак тараққий этган. Турли фанларнинг ривожланиши натижасида Хоразм илмий муҳити шаклланган. Мазкур илмий муҳит соҳалар бўйича улуғ олимлар етишиб чиқишига сабаб бўлган. Кучли илмий муҳитда шаклланган олимлар қомусийлик хусусиятини касб этишган. Аллома Маҳмуд Замахшарий ҳам мазкур кучли илмий муҳитда шаклланган. У адабиётшунослик, тилшунослик, луғатшунослик, география, қуръоншунослик, тафсиршунослик, ҳадисшунослик, балоғат, фасоҳат каби ўндан ортиқ фан соҳалари бўйича мукаммал асарлар яратган. Хоразм илмий муҳити ҳақидаги маълумотлар Ёқут Ҳамавийнинг “Муъжаму-л-удабо”, Қифтийнинг “Инбоҳу-р-рувот ала анбоҳи-н-нуҳот”, Зайнуддин ибн Қутлубуғонинг “Тожу-т-тарожим”, Ҳожи Халифанинг “Кашфу-з-зунун”, Зубайдийнинг “Табақоту-н-наҳвийин ва-л-луғавийин”, Умар Ризо Каҳҳоланинг “Муъжаму-л-муаллифин”, Жалолиддин Суютийнинг “Буғяту-л-
вуъот”, Абдулкарим Самъонийнинг “Китобу-л-ансоб” асарлари каби мўътабар манбаларда жамланган. Маҳмуд Замахшарий мактабининг шаклланишида буюк тилшунос, луғатшунос Абу Музар Исфаҳоний, андалуслик тилшунос Абу Бакр Абдуллоҳ Ёбирий, “Луғавий” номи билан машҳур бўлган Ибн Жаволиқий Мавҳуб Абу Тоҳир, машҳур муҳаддис Абу-л-Хаттоб Носир Бухорий каби олимларнинг хизматлари катта бўлди. Замахшарий 
илмий анъаналарини табаристонлик Абу-л-Маҳосин Тувайлий, абивардлик Абу-л-Маҳосин Абдураҳим Баззоз, измихширлик алломанинг синглисининг ўғли Абу Амр Омир Саммисор, самарқандлик Абу Саид Аҳмад, хоразмлик Абу Тоҳир ибн Абдулмалик каби кейинги давр олимлари давом эттирганлар. Улар Маҳмуд Замахшарийнинг асарларини диққат билан ўрганиб, уларга бағишланган янги асарлар, шарҳлар, ҳошиялар ёзганлар. Замахшарий илмий мактаби Хоразм илм-фани ривожига катта хизмат қилган.

References

Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний. (1961–66). Китобу-л-ансоб. Ж. 6. Ҳайдаробод: Абдурраҳмон ибн Яҳё Яманий нашри.

Абу-л-Фидо. (1350). Шазароту-з-заҳаб фи ахбор ман заҳаб. Ж. 4. Қоҳира: нашриёти кўрсатилмаган.

Ал-Қифтий. (1950–1955). Инбоҳу-р-рувот ала анбоҳи-н-нуҳот. Муҳаммад Абу ал-Фадл Иброҳим таҳқиқи. Қоҳира: Дору-л-кутуби-л-мисрия.

Ал-Муқрий. (1358–1361). Азҳару-р-риёд фи ахбори-л-иёд. Ж. 3. нашриёти кўрсатилмаган.

Аҳмад Муҳаммад Хуфий. (1966). Замахшарий Дору-л-фикри-л-арабий. Ироқ. Нашриёти кўрсатилмаган.

Баҳижа Ҳасаний. (1973). Ал-Муҳожот би-л-масоили-н-наҳвия муқаддимасининг таҳқиқи. Бағдод. Нашриёти кўрсатилмаган.

Ёқут Ҳамавий. (1357/1938). Муъжам ал-удабо. Ж. 19. Миср: Дар ал-Маъмун.

Ёқут Ҳамавий. (1930–1933). Иршаду-л-ариб ила маърифати-л-адиб – Муъжаму-л-удабо. Миср: Маргилюс нашриёти.

Жалолиддин Суютий. (2009). Буғяту-л-вуъот фи табақоти-л-луғавийин ва-н-нуҳот. Ж. 2. нашриёти кўрсатилмаган.

Жалолиддин Суютий. (2009). Буғяту-л-вуъот фи табақоти-л-луғавийин ва-н-нуҳот. Исо Бобий Ҳалабий таҳқиқи. Ж. 1. Нашриёти кўрсатилмаган.

Жалолуддин Суютий. (1396/1976). Табақоту-л-муфассирин. Али Муҳаммад Умар таҳқиқи. Кувайт. Нашриёти кўрсатилмаган.

Ибн Халликон. (1367/1947). Вафаёту-л-аъён. Миср. ас-Саъада. Нашриёт кўрсатилмаган.

Мустафо Совий Жувайний. (1968). Манҳажу-з-Замахшарий фи тафсири-л-Қуръон ва баёни иъжозиҳи. Миср: Дору-л-маориф би.

Салоҳиддин ас-Софадий. (2000). Ал-Вофий би-л-Вафаёт. Ж. 5. нашриёти кўрсатилмаган.

Тақиййуддин ибн Абдулқодир Тамимий. (1403/1983–1410/1989). Табақоту-с-сания фи тарожими-л-ҳанафия. Абдулфаттоҳ Муҳаммад Ҳулв тадқиқи. Ж. 1–4. Риёз: нашриёти кўрсатилмаган.

Тошкўпризода. (1329 ҳ.). Мифтаҳу-с-саада ва мисбаҳу-с-сияда. Ҳайдаробод: ад-Дикан.

Умар Ризо Каҳҳола. (1376–81/1957). Муъжам ал-муаллифин: тарожим мусаннифи-л-кутуби-л-арабия I–XV. Ж.13. Дамашқ. Нашриёти кўрсатилмаган.

Фозил Солиҳ Сомаррой. (1970). Диросоту-н-наҳвия ва-л-луғавия инда-з-Замахшарий. Ж. 19. Бағдод: Матбаъату-л-иршод.

Downloads

Submitted

2025-03-04

Published

2025-03-05

How to Cite

(1)
ISLAMOV, Z. . МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МАКТАБИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 4-11. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/1.

How to Cite

(1)
ISLAMOV, Z. . МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МАКТАБИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. moturidiylik 2025, 2 (4), 4-11. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/1.

Similar Articles

31-40 of 73

You may also start an advanced similarity search for this article.