VIII–IX АСРЛАРДА АББОСИЙЛАР ДАВЛАТИДАГИ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ МУҲИТ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022/4/11Keywords:
аббосийлар, Бағдод, халифалик, Бармак оиласи, туркий қабилалар, Самарро, аҳли сунна, мўътазила, халқ ал-Қуръон, миҳна, Байтул-ҳикмаAbstract
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган янги давлатга асос солган. Мазкур давлат 1258 йилгача мавжуд бўлган бўлса-да, унинг асосий ривожланиш даври айнан VIII–IX асрларга тўғри келади. Бу даврда Абу Жаъфар Мансур, Ҳорун ар-Рашид, Маъмун каби ҳукмдорлар ижтимоий-сиёсий ва илмий-маданий муҳит барқарорлиги йўлида бир қатор тадбирларни амалга оширдилар ва бу борада кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Мақолада аббосийлар давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, мазкур жараёнда рўй берган тарихий воқеа-ҳодисалар, бармакийлар ва туркий қабилаларнинг Бағдод халифалигида тутган ўрни каби масалаларга тўхтаб ўтилган. Шунингдек, аббосийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари қаторида, бу даврда мавжуд бўлган ақидавий мазҳаблар, жумладан, мўътазилийлар ва уларнинг “халқ ал-Қуръон” фитнаси, аҳли сунна олимларининг мазкур фитнага муносабати таҳлил қилинган. Мазкур даврда шаҳарларнинг ривожланиши, айниқса, Бағдоднинг мусулмон оламидаги йирик илм-фан марказига айланиши, Байтул-ҳикма академияси ва у ерда олиб борилган таржима ва илмий тадқиқотлар ўрганилган. Шу билан бирга, VIII–IX асрларда яшаб ижод қилган мусулмон олимлар ва уларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси очиб берилган.
References
Bahriye Üçok. (1968). Emeviler-Abbasiler. Ankara: Sevinç Matbaası.
Hayreddin Karaman. (1975). Başlangıçtan zamanımıza kadar İslâm hukuk tarihi. İstanbul: İrfan Yayınevi.
Kadir Kan. (2010). Abbâsîlerin Birinci Asrında Bağdat. Bursa.
Адҳам Руҳи Фиғлали. (1997). Хорижийлар // ТДВ энциклопедияси. Истанбул: Диёнат вақфи нашриёти.
Ибн Исҳоқ. (1976). Ас-Сийра. Дамашқ: Дор ал-фикр.
Ибн Касир. (2015). ал-Бидоя ва-н-ниҳоя. Байрут: Дору Ибн Касир.
Ибн Надим. (1997). ал-Феҳрист. Байрут: Дор ал-маърифа.
Илёс Чалабий. (2020). Мўътазила // ТДВ энциклопедияси. Истанбул: Диёнат вақфи нашриёти.
Муаллифлар гуруҳи. (2007). ал-Мавсуъа ал-муяссара фи-т-тарих ал-исламий. Қоҳира: Муассасату Иқро.
Мустафо Ўз. (2010). Шиа // ТДВ энциклопедияси. Истанбул: Диёнат вақфи нашриёти.
Муҳаммад Абу Заҳра. (1971). Тарих ал-мазаҳиб ал-исламиййа. Қоҳира: Дор ал-фикр ал-арабий.
Сўнмаз Қутлу. (2018). Туркларнинг исломлашуви жараёнида муржиа ва унинг таъсири. Анқара.
Ҳайреддин Южесой. (2005). Миҳна // ТДВ энциклопедияси. Истанбул: Диёнат вақфи нашриёти.
Ҳаққи Турсун Йилдиз. (1988). Аббосийлар // ТДВ энциклопедияси. Истанбул: Диёнат вақфи нашриёти.
Ҳусайн Мунис. (1983). ат-Тарих ва-л-муаррихун. Байрут: Дорун наҳда ал-арабиййа.
Ҳусайн Нассор. (1980). Нашъату ат-тадвин ат-тарихий инда-л-араб. Байрут: Маншурот Иқро.
Шиҳобиддин Сафадий. (2001). ал-Вофий фи-л-вафаёт // Таҳқиқ: Аҳмад Арнавут. Байрут.
Шокир Мустафо. (1983). ат-Тарих ал-арабий ва-л-муаррихун. Байрут: Дор ал-илм ал-малайин.
Яъқубий. (1422). Китоб ал-булдон. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмиййа.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Oybek SOTVOLDIYEV (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.