ТАБАҚОТ ЖАНРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/10Keywords:
табақот, рижол, ҳадис, муҳаддис, Ислом тарихи, Ибн Саъд, “ат-Табақот ал-кубро”, ровий, саҳоба, тобеийAbstract
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг дастлабки уч асрида яшаб ижод қилган муҳаддис ва тарихчилар томонидан асос солинган табақот жанрига оид асарлар алоҳида аҳамиятга эга. Табақот китоблари шахсларни мақом-мавқеи, насаби, илм-фандаги соҳаси, касби, яшаган ҳудуди ва даври сингари мезонлар асосида гуруҳларга ажратиши билан бошқа турдаги манбалардан ажралиб туради.
Мазкур мақолада умумий маънода табақот жанрининг юзага келиш ва ривожланиш тарихи кўриб чиқилган. Хусусан, “табақот” сўзига олимлар тарафидан берилган таърифлар, табақот жанрининг юзага келишидаги омиллар, илк табақот китоблари ва уларнинг муаллифлари, табақот жанрининг ривожланиши натижасида турли соҳаларга оид табақотларнинг юзага келиши, табақот туркумидаги асарларнинг ислом тарихини ўрганишдаги аҳамияти сингари масалалар таҳлил қилинган. Мақола сўнгида эса, тадқиқот давомида эришилган натижа ва хулосалар келтирилган.
References
Абу Абдураҳмон ас-Суламий. (1998). Табақот ас-суфия. Қоҳира: Муассаса Дор аш-шаъб.
Абу Бакр Зубайдий. (1984). Табақот ан-наҳвиййин wал-луғавиййин. Қоҳира: Дор ал-Маориф.
Абул Фазл Зайнуддин Ироқий. (2002). Шарҳ ат-табсира ват-тазкира. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя. 2-жилд.
Ал-Малик ал-Ашраф Исмоил ибн Аббас Ғассоний. (1975). ал-Асжад ал-масбук вал-жавҳар ал-маҳкук фи табақот ал-хулафа вал-мулук. Бағдод: Дор ал-Байон.
Emin Âşıkkutlu. (2007). Ricâl İlmine Giriş. İstanbul: İFAV Yay.
Franz Rosenthal. (1963). Ilm at-tarikh indal-muslimin // translation. Salih Ahmad Ali. - Baghdad: Maktabat al-Musanna.
Huzeyfe Çeker. (2018). Hanefi Mezhebinde Biyografi Geleneği. Konya.
Ибн ас-Салоҳ. (1984). Улум ал-Ҳадис. - Дамашқ: Матбаъа ал-Сабоҳ.
Ибн Ҳажар Асқалани. (2000). Нузҳат ан-назар. - Дамашқ: Матбаъа ас-Сабоҳ.
Ибн Мунзир. (1968). Лисон ал-Араб. Байрут: Дор Содир. 10-жилд.
Ибн Надим. (1971). ал-Фиҳрист. Теҳрон.
İbrahim Hatipoğlu. (2005). Muâfâ b. İmrân // Türkiye Diyanet Vakfı İslâm Ansiklopedisi. İstanbul: TDV Yay.Cild. 30.
Mücteba Uğur. (1992). Ansiklopedik Hadis Terimleri Sözlüğü. Ankara: Türkiye Diyanet Vakfı.
Муҳаммад ибн Матар Заҳроний. (2005). Илм ар-рижал, нашъатуҳу ва татаввуруҳу. Риёд: Дор Ибн Қаййим.
Муҳаммад ибн Юсуф Жанадий. (1993). Китаб ал-сулук фи табақот ал-улама вал-мулук. Сана: Мактабат ал-Иршод.
Muhammed Aslan. (2017). Tabakat Kitapları ve Hadis İlmine Sağladıkları Faydalar // Bingöl Üniversitesi İlahiyat Fakültesi Dergisi Sayı: 10.
Шамсуддин Саховий. (2005). Фатҳ ал-Муғис. - Риёд: Мактаба Дор ал-Минҳаж. 4-жилд.
Tarif Khalidi. (1973). Islamic Biographical Dictionaries: A Preliminary Assessment // The Muslim World. 63 (1).
Валид Ҳасан Мустафа Баётий. Мафҳум ал-табақот инда-л-муҳаддисин // Мажалла ал-Жамиъа ал-Ироқийя. 26-жилд. № 3.
Ёқут ал-Ҳамавий. (1993). Муъжам ал-удабо. - Байрут: Дор ал-Ғарб ал-Исломий. 6-жилд.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Oybek Sotvoldiyev (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.