Илк ислом тарихига оид асарларнинг шаклланиши ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2024-4/11Keywords:
Ислом тарихи, жоҳилия, анбиё, расул, муаррих, манба, мухтасар, муфассал, ривоят, муаллиф, тасниф, тарих, ровийAbstract
Илк ислом тарихи манбаларида ислом динининг ривожланиши ва тарқалиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган бўлиб, бу манбаларнинг аҳамияти бугунги кунда мусулмон оламида дин, ҳуқуқ ва тарих фанларини тушунишда самарали омил бўлмоқда. Ислом тарихи илк даврданоқ сиёсий, диний, иқтисодий, маданий, ижтимоий ва адабий тараққиёт натижасида шаклланган ҳамда бу жараёнда турли ислом илмларининг шаклланиши муҳим рол ўйнаган. Шу билан бирга, бу фанлар асосида яратилган асарлар ислом тарихи ва анъаналари ривожига хизмат қилди, ислом тарихнавислигининг шаклланиши диний ва ижтимоий жараёнлар билан узвий равишда ривожланди.
Бу жараёнда ислом тарихчилари томонидан берилган маълумотлар ишончлилик даражаси алоҳида эътироф этилди. Бунинг асосий сабаби шундаки, тарихий воқеалар ривоятлар асосида ва бир қанча ровийлар томонидан етказилди. VIII асрда ёзилган ҳадис, мағозий, сийрат, тарих каби асарлар бир-бири билан мутаносиб ривожланди. Тарих китобларида келтирилган маълумотлар жамланиб ислом тарихини акс эттирувчи сийрат, мағозий, насабнома, ҳадис ва тарихий ривоятларни ўз ичига олган бошқа турдаги асарлар яратилди. Бу асарлар ислом тарихнавислиги ривожида катта роль ўйнади ҳамда тарих ва география ўртасидаги ўзига хос муносабатларни ойдинлаштиришга ёрдам берди. Бу даврда ёзилган асарлар кейинги даврда ёзилган янги турдаги тарихий асарларга туртки бўлди. Ушбу мақолада илк ислом тарихининг асосий манбалари кўриб чиқилади ва бу манбаларнинг ислом тарихининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнига таъсири таҳлил қилинади.
References
Goldziher I. (1993). Klasik Arap Literatürü. çev. Azmi Yüksel-Rahmi Er. Ankara: Imaj Yayinlari.
Fayda M. (1985). Siyer Sahasındaki İlk Telif Çalışmalar. İzmir: Uluslararası Birinci İslam Araştırmaları Sempozyumu.
Fayda M. (1999). İbn İshâk. İslam Ansiklopedisi. İstanbul.: Türkiye Diyanet Vakfı.
Fayda M. (2011). Târîḫu’r-rusül ve’l-mülûk. İslam Ansiklopedisi. Istanbul: Türkiye Diyanet Vakfı.
Ramazan Ş. (1998). Müslümanlarda Tarih-Coğrafya Yazıcılığı, İstanbul 1998, s. 21. İstanbul : Canakkale Onsekiz Matr üniversitetesi kütüphanesi.
Ҳасанов А. (2017). Илк ислом тарихидан маърузалар. Тошкент: Мовароуннаҳр.
Д.Раҳимжонов, Д.Муратов, М.Алимова ва бошқалар. (2013). Ҳадисшунослик. Тошкент: ТИУ.
Умарий И. (1994). Ас-сийрат ан-набавия ас-саҳиҳа. Мадина: Мактабат ал-улум.
Жўраев Н. (2017). Тарих – инсон. замон ва макон фалсафаси. Ўзбекистон хорижий тиллар илмий методик электрон журнал, 227-228.
Хожи Ҳукмдор. (2008). Кашф аз-зунун ан-асомил кутуб вал-фунун (Т. I). Байрут: Дор ал-иҳё турос ал-арабий.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Muhabbatkhon Agzamova (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.