XIV–XV АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ҚУРЪОН ИЛМЛАРИГА ОИД АСАРЛАР ТАҲЛИЛИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2024-2/3Keywords:
Қуръон илмлари, тафсир, қироат, тажвид, балоғат, Темурийлар, расм ал-мусҳаф.Abstract
Мақолада XII–XIII асрларда ёзилган «ал-Кашшоф», «Мадорик ат-танзил», «Анвор ат-танзил» каби машҳур тафсирларга шарҳ ва ҳошиялар ёзиш, тўлиқ тафсирлардан кўра маълум суралар тафсирига бағишланган асарлар ёзиш Темурийлар даврида анъанага айлангани, Қуръон илмларининг қироат, тажвид, расм ал-мусҳаф йўналишлари нисбатан жадал ривожлангани очиб берилган. Темурийлар давлатида илмий фаолият олиб борган Шамсиддин Самарқандийнинг қироат ва расми Мусҳаф илмларига оид, Муҳаммад Жазарийнинг тажвид илмига оид, Яъқуб Чархий, Саъдуддин Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний, Алоуддин Али Самарқандий, Хожа Муҳаммад порсо, Абдурраҳмон Жомийлар, Али Қушчининг тафсирга оид асарлари таҳлил этилган. Шунингдек, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек каби адиб ва астроном олимларнинг ўз асарларида Қуръон оятларига мурожаат қилиш услублари ёритилган. Шу билан бирга, Темурийлар даврида турли ҳажмдаги мусҳафларни кўчириш ишлари жадаллашгани, янги хат турларининг ихтиро этилишига доир маълумотлар келтирилган. Хулоса қисмида XIV–XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларда асосан тил қоидалари ва балоғат илмларига оид мавзулар устувор бўлгани, бу даврда ёзилган аксар тафсирлар тафсир бир-раъй йўналишида ёзилгани таъкидланган.
References
Зиёдов Ш., Маҳмудов Қ. (2019). Самарқандлик алломалар. Самарқанд: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази нашриёти.
Хайруддин Зириклий. (2002). Ал-Аълом. Байрут: Дор ал-илм лил-малайин.
Шамсиддин Муҳаммад Самарқандий. Саное фи расм ал-мусҳаф. Файзуллоҳ Афанди кутубхонаси. Қўлёзма № 264.
Муҳаммад ибн Жазарий. (2011). Ал-Муқаддима ал-Жазарийя. Мадина: Дор аз-замон.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2019). Самарқандлик сара уламолар. Тошкент: ҲилолНашр.
Саъдуддин Тафтазоний // Абдулфаттоҳ Исо Барбарий таҳқиқи. (2010). Ҳошия ала-л-Кашшоф. Қоҳира.
Усмонов И., Саидова Г. (2010). Яъқуб Чархий тафсирининг туркий таржимаси. Тошкент: ЎЗРФА.
Усмонов И. (2021). Мовароуннаҳр тасаввуфи ва мотуридия ақидаси. «Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» конференция материаллари. Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбаа нашриёт бирлашмаси.
Аҳмад Амир Муҳаммад Жоҳин Исмоил. (2013). Ал-Муфассирун фи билад Мовароуннаҳр. Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-мисрийя.
Ҳожи Халифа. (2006). Кашф аз-зунун ан асами алкутуб ва ал-фунун. Байрут: Дор иҳё турос ал-арабий.
Хайруддин Зириклий. (1998). Ал-Аълом. Қомус ат-тарожим. Байрут: Дор ал-илм лил-малайийн.
Аҳмад Али Солим, Муҳаммад Ато Аҳмад. (2022). Аш-Шайх Али Самарқандий ва манҳажуҳу фи тафсириҳи // Ал-Мажалла ал-илмийя би-куллия ал-адаб. Танто.
Али ибн Муҳаммад Қушчи // Муҳаммад Чечак таҳқиқи. (2021). Ҳошия Али Қушчи ала шарҳ алКашшоф ли ат-Тафтазоний. Истанбул: Нашриёт ал-вақф ад-диёна ат-туркий.
Аҳмад Амир Муҳаммад Жоҳин Исмоил. (2013). Ал-Муфассирун фи билад Мовароуннаҳр. Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-мисрийя.
Абдураҳмон Жомий // Абдулатиф Абдураҳмон таҳқиқи. (2020). Тафсир Мулла Жомий. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2021). Тафсири Ҳилол. Тошкент: Ҳилол-Нашр.
Sagdullayeva D.K. (2022). Analysis of Qur`an ayats in the works of Alisher Navoi and Nosuriddin Rabguzi. Amsterdam: International Conference on Developments in Education.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2017). Қуръон илмлари. Тошкент: Ҳилол-Нашр.
Бойсунғур Қуръони. (2000). Имом Бухорий сабоқлари. Самарқанд.
Қози Аҳмад Қумий // Аҳмад Саҳилий Хонсорий таҳқиқи. (1974). Гулистони ҳунар. Теҳрон.
Метрополитан санъат музейи. «Исламик арт» бўлими, инвентарь рақам 13.228.1.
https://www.metmuseum.org/art/collection/ search/446539
Мирзо Улуғбек. Зижи жадиди Кўрагоний. ЎзРФА ШИ. Қўлёзма № 2214. 2а.