МАРҒИЛОН ТАРИХИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИНОЯТНОМАЛАР
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2022-2/6Keywords:
ёрлиқ, иноятнома, фармон, имтиёз, салтанат, тархон, ўлпон, вақф, масжид, мадраса, қорихона, мозор, қози, мутавалли, саййид, эшон, тариқат, манба, ёдгорлик, қўлёзмаAbstract
Ушбу мақолада XVIII–XX аср бошларидаги Марғилон тарихининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий масалаларини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобланган, ер-сув ва бошқа кўчмас мулклар билан боғлиқ ҳужжатлар, яъни иноятномалар тўғрисида сўз юритилади. Ушбу иноятномаларнинг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири шундан иборатки, уларда Марғилоннинг узоқ ўтмишига доир тарихий маълумотлар ўз аксини топган. Мақолада аштархонийлар ҳукмдори Субҳонқулихон ва Қўқон хонлари Умархон, Муҳаммад Алихон, Шералихон, Худоёрхон ҳамда Маллахон томонидан Марғилонда истиқомат қилган Имом Ҳаким ат-Термизий авлодларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги XVIII–XIX асрнинг иккинчи ярмига доир ҳужжатлар, нақшбандия тариқатининг пиру муршиди ҳазрат Мир Абдураҳим халфа авлодларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги иноятномалар, Марғилон шаҳридаги “Узун ҳовуз”, “Хонақоҳ”, “Пир Сиддиқ”, “Подшоҳ Искандар” каби масжид-мадрасалар, хонақоҳ ва зиёратгоҳларнинг мутасаддиларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар баён
этилган. Ушбу ёрлиқлар нафақат Марғилон, балки Туркистон халқларининг ижтимоий турмушини ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида муҳим манбалардан бўлиб хизмат қилади.
References
Н.Абдулаҳатов, Ў.Эшонбобоев. (2007). Кўҳна Марғилон зиёратгоҳлари. Фарғона: “Фарғона” нашриёти.
Н.Абдулаҳатов, С.Аброров, А. Тошқулов. (2014). Сармозор зиёратгоҳи. Тошкент: “BAYOZ”.
Н.Абдулаҳатов. (2017). Мавлоно Мир Абдураҳим Марғиноний // Имом ал-Бухорий сабоқлари. №3. Самарқанд.
Н.Абдулаҳатов. (2020). Марғилон ёрлиқлари ва вақфлари муҳим манба сифатида // Имом ал-Бухорий сабоқлари. № 2. Самарқанд.
Н.Абдулаҳатов. (2021). Марғилон олимларининг илмий-марифий мероси. Фарғона: “Classic” Нашриёти.
Н.Абдулаҳатов, М. Муртазаев. (2022). Шоҳ Мансур зиёратгоҳи. Фарғона: “Klassic”нашриёти.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 34355-йиғма жилд.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 34727-йиғма жилд.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 347346-йиғма жилд.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 34737-йиғма жилд.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 34739-йиғма жилд.
Ў. Р. Архиви. (б.д.). 34747-йиғма жилд.
Ғ.А.Аҳмаджонов. (2003). Россия империяси Марказий Осиёда. Тошкент.: М.Ч. “Таълим манбаи жамияти”.
Аширбек Мўминов, Нодирбек Абдулаҳатов, Яёи Кавахара. (2007). Синьцзян ва Фарғонада топилган мозор ҳужжатлари. Токио.
Ш.Воҳидов. (2010). Қўқон хонлигида тарихнавислик. Тошкент: “Akademnashr”.
А.Жувонмардиев, (1965). XVI–XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир. Тошкент: “ФАН”.
Р.Н.Набиев.(1973). Из истории Кокандского ханства. Тошкент: “ФАН”.
А.Л.Троицкая. (1968). Каталог архива Кокандских ханов XIX века. Москва: “Наука”.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Nodirjon Abdulahatov (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.