АБДУЛЛОҲ СУБАЗМУНИЙ ВА УНИНГ “КАШФ АЛ-ОСОР” АСАРИ

Authors

  • Doniyor Muratov International Islamic Academy Of Uzbekistan, Candidate of Historical Sciences, Assistant professor of the department “The Islamic Studies and studies of Islamic Civilization ICESCO. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/12

Keywords:

Кашф ал-осор, ҳадис, фиқҳ, муҳаддис, фақиҳ, ансоб, ҳадисшунослик, иснод, ровий

Abstract

Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани, сомонийлар даврида фаолият олиб борган ва дарс бергани ҳақида ёзилган бўлсада, улар бир-бирини такрорлайди.
Бухорода фаолият олиб борган Абдуллоҳ Субазмуний ҳанафий фақиҳи бўлган. У зот Бухорода Абу Ҳафс Кабир оиласига шогирд ҳисобланиб, ўша ерда фиқҳдан дарс берган ҳамда манбаларда фатволар чиқаргани айтилади. 
Абдуллоҳ Субазмуний муҳаддис бўлгани сабабидан Ҳижоз, Ироқ, Хуросон юртларига сафар қилиб ўз илмини ошириб қайтган. Сафарлари давомида борган жойларида катта олимлардан дарс олган. Шу билан бирга шогирдлар ҳам орттирган. Мовароуннаҳрда фиқҳ илми ривожида Абдуллоҳ Субазмунийнинг ўрни катта. Чунки манбаларда унинг кўплаб фақиҳ олимлар устозлари қаторида туриши кўрсатиб ўтилган. Натижада муҳаддисликнинг шартларидан бири “ҳадис талабида сафар қилиш” қоидасини ҳам бажарган. 
Манбаларда унинг бир неча асари бор, дейилган бўлсада, олимнинг икки асари аниқланди: “Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа” ва “Муснад Аби Ҳанифа”. “Кашф ал-осор” асарида ҳадислар, маноқиблар, фатволар, биографиялар ва бошқа ривоятларнинг адади ҳақида тўхтаб ўтилган. Мақолада “Кашф ал-осор” асарининг Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма нусхаси ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Шунингдек, Мовароуннаҳрдан чиққан баъзи муҳаддис-ровийлар ҳақида ҳам маълумотлар келган.

References

Нажмиддин Умар ан-Насафий. (нашр йили кўрсатилмаган). Ал-Қанд фи зикр уламо ас-Самарқанд. Нашр жойи кўрсатилмаган.

Ёқут ал-Ҳамавий. Муъжам ал-Булдон. (нашр йили кўрсатилмаган). Ж. 3. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Абдулкарим ас-Самъоний. (1998). Ал-Ансоб. Ж. 7. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Аҳмад ибн Маҳмуд. Мозороти Бухоро. Қўлёзма. Шахсий кутубхона. 1258 йил кўчирилган.

Йўлдошев Н., Қурбонов Ҳ. (2001). Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги зиёратгоҳлар тарихи. Бухоро: Бухоро нашриёти.

Камалиддинов Ш. (1993). Китаб ал-ансаб. Абу Саъда Абдулкарима ибн Мухаммада ас-Самъани как источник по истории и истории культуры Средней Азии. Тошкент.

Абдулкарим Самъоний. (1998). Ж. 3. Ал-Ансоб. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Шамсуддин Заҳабий. (1996). Сияр аълом ан-нубало. Байрут: Дор ал-фикр.

Хатиб Бағдодий. Тарих Бағдод. Т. 10.

Абдулҳай Лакнавий. (1998). Ал-Фавоид ал-баҳийя. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Сухарева О. (1976). Квартальная община позднефеодального города Бухары. Москва: Наука.

Муин ал-фуқаро Аҳмад ибн Маҳмуд Бухорий. (2019).Тарихи муллозода дар зикри мозороти Бухоро / таржимон Раҳимов К. Тошкент: Фан.

Абдулҳай Лакнавий. (1998). Ал-Фавоид ал-баҳийя. Байрут: Дор ал-Арқам.

Абдуллоҳ Субазмуний. Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа. ЎзР ФА. Шарқшуносилик институти, №3105.

Хайруддин Зириклий. Ал-Аълом. Т. 4.

Муборакфурий. (нашр йили кўрсатилмаган). Туҳфа ал-аҳвазий. Муқаддима. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Қураший. (нашр йили кўрсатилмаган). Ал-Жавоҳир ал-музийя. Ж. 1. Ал-Қоҳира: Ҳижр.

Нажм ад-Дин ан-Насафий. (нашр йили кўрсатилмаган). Ал-Қанд фи зикр уламо ас-Самарқанд. Саудия. Мактабат ал-кавсар.

Самъоний. (1998). Ансоб. Ж. 1. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.

Ас-Самъоний. (1998). Ансоб. Ж. 1. Байрут. Дор ал-кутуб ал-илмиййа.

Маҳмуд Таҳҳон. (1992). Тайсир мусталаҳ ал-ҳадис.Тошкент: Мовароуннаҳр.

Downloads

Submitted

2025-03-05

Published

2025-03-06

How to Cite

(1)
Muratov, D. АБДУЛЛОҲ СУБАЗМУНИЙ ВА УНИНГ “КАШФ АЛ-ОСОР” АСАРИ. moturidiylik 2025, 3 (2), 94-103. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/12.

How to Cite

(1)
Muratov, D. АБДУЛЛОҲ СУБАЗМУНИЙ ВА УНИНГ “КАШФ АЛ-ОСОР” АСАРИ. moturidiylik 2025, 3 (2), 94-103. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/12.

Similar Articles

1-10 of 83

You may also start an advanced similarity search for this article.