“ҲОШИЯ АЛА АЛ-КАШШОФ” АСАРИНИНГ ТАФСИРШУНОСЛИКДАГИ АҲАМИЯТИ
DOI:
https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-2/4Keywords:
Мифтаҳ ал-улум, темурийлар, Журжоний, Замахшарий, Кашшоф, араб тили, қироат, тажвид, имон таърифиAbstract
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га ёзган ҳошияларида бунинг тасдиғини кўриш мумкинлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, Журжоний наздида Замахшарийнинг даражаси юксак бўлгани, олим “Кашшоф”га ёзган ҳошиясида Замахшарийнинг тафсирдаги услубини очиб бергани асосланган. Журжоний Замахшарийнинг тафсиридан тушунилиш қийин ва изоҳталаб ўринларни шарҳлаб, мусаннифнинг мақсадини, у қўллаган тил ва балоғат қоидаларини очиқлаб ўтган.
Журжоний “Ҳошия ала ал-Кашшоф” асарида тил қоидалари, луғат ва эъроб йўналишларига катта аҳамият беради. Изоҳталаб сўзларни сарф ва наҳв қоидаларига кўра изоҳлайди. Бунинг учун ҳатто араб шеъриятидан далиллар келтиради. Ақоид ва ислом тушунчаси йўналишидаги масалалар борасида ҳам баҳс юритади. Қироатлар ва тажвид илмига оид тафсилотларни шарҳлайди ва айрим ўринларда “Кашшоф” соҳибини танқид қилади.
Журжоний “Кашшоф” соҳиби тафсирида қўллаган айрим жумлаларни унинг бошқа асарлари воситасида очиқлаб ўтган. Масалан, ҳошияда Замахшарийнинг “ал-Фоиқ”, “ал-Муфассал”, “Асос ал-балоға” каби асарларидан манба сифатида фойдаланилган.
Хулоса қисмида Журжонийнинг мазкур ҳошияси Мовароуннаҳрда ёзилган бошқа тафсир асарларига хос луғат ва тил қоидаларининг устуворлиги анъанасини ўзида акс эттирган муҳим манбалар қаторидан ўрин олгани ва асрлар давомида сунний тафсирлар қаторида ўрганиб келинаётгани таъкидланган.
References
Sedriddin Gumuş. (1993). Curcani ve Haşiye alal-Keşşafi. Istanbul: Marmara universitesi Ilahiyet fakultesi dergisi.
Али Ҳикмат Фозил. (2019). Ал-Баҳс ад-дилалий фи ҳошия ас-Саййид аш-Шариф ал-Журжоний ала ал-Кашшоф. Уммон: Дор ал-манаҳиж.
Маҳмуд Замахшарий. (1971). Ал-Фоиқ. Ж. 2. Нашриёт кўрсатилмаган.
Маҳмуд Замахшарийб. (2004). Ал-Муфассал. Аммон: Дор ал-аммор.
Нуриддин Итр. (1996). Улум ал-Қуръон ал-карим. Дамашқ: Матба ас-сабоҳ.
Саййид Шариф Журжоний. (2016). Ҳошия ала ал-Кашшоф. Рашид ибн Умар Арозий таҳқиқи. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.
Саййид Шариф Журжоний. (йили кўрсатилмаган). Ҳошия ала ал-Кашшоф. Саудовская Аравия: Малик Сауд университети кутубхонаси, Қўлёзма. №5111.
Саййид Шариф Журжонийv. (2016.). Рашид ибн Умар Арозий таҳқиқи. Ҳошия ала ал-Кашшоф. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2020). Тафсири Ҳилол, Ж. 1. Тошкент: Hilol-Nashr.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2020). Тафсири Ҳилол.Ж. 2. Тошкент: Hilol-Nashr.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2020). Тафсири Ҳилол. Ж. 3. Тошкент: Hilol-Nashr.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (2020). Тафсири Ҳилол. Ж. 5. Тошкент:Hilol-Nashr.
Downloads
Submitted
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Doston Mustafayev (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.