САЙЙИД ШАРИФ ЖУРЖОНИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Authors

  • Doston Mustafayev Doctoral Student of ISESCO Department of Islamic Studies and Civilization of the International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/

Keywords:

Журжон, Саййид Шариф Журжоний, калом, тафсир, фалсафа, мантиқ, араб тили, тасаввуф, Амир Темур, Тафтазоний

Abstract

Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилган. Мақоланинг асосий қисми аввалида илм-фан ва 
маданият марказларидан ҳисобланган Журжон шаҳри тарихи, географик жойлашуви ҳамда ушбу шаҳардан етишиб чиққан машҳур олимлар, Саййид Шариф Журжонийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, хусусан, илм йўлидаги сафарлари, устоз ва шогирдлари, Журжоний ва Тафтазонийнинг илмий баҳслари, Амир Темур ва Журжоний ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга, мақолада олим асарларининг таснифи, улар қамраган мавзулар ва уларнинг хусусиятлари ёритиб берилган. Хусусан, 
Журжонийнинг калом ва ақоид, тафсир, фиқҳ, тасаввуф, араб тили ва адабиёти, мантиқ, фалсафа, астрономия, география ва бошқа соҳаларга оид асарлари номма-ном келтирилган. Калом илмига оид 
“Шарҳ ал-Мавоқиф”, Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” тафсирига ёзган ҳошияси “Ҳошия ала-л-Кашшоф”, диний истилоҳларга бағишланган “ат-Таърифот”, ҳадис усулига оид “ал-Мухтасар ал-жомеъ ли-маърифати-л-ҳадис”, Баҳоуддин Нақшбанд маноқибларига бағишланган “Рисолаи Баҳоийя”, мантиққа оид “Ҳошия ала шарҳ аш-Шамсийя”, араб адабиётига оид “Шарҳ қасидати Бонат Суод”, фалсафага оид “Ҳошия ала шарҳ ҳикмати-л-айн” асарлари ҳақида нисбатан батафсилроқ зикр этилади. Хулоса қисмида, Саййид Шариф Журжоний ўз даврининг тенги йўқ алломаси бўлгани, илмнинг барча 
соҳаларида қалам юргизиб, ўзидан сўнг улкан илмий мерос олдиргани, қолаверса, араб тили ва адабиёти соҳасида ёзган асарлари барча илм аҳллари эътиборида экани таъкидланади.

References

Ислам ансиклопедиси. – Истанбул. 1940.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2005.

Ўрта аср Шарқ алломалари энциклопедияси. – Самарқанд: (нашриёти кўрсатилмаган), 2016.

Амир Темур. Тузуклар. – Тошкент: Extremum-press, 2016.

Аърозий Р. Ҳошия аъла ал-Кашшоф. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-исламийя, 2012.

Гумуш С. Сеййид Шериф Журжани. – Истанбул: Фатиҳ яйиневи матбааси, 1985.

Исфаҳоний М. Равзат ал-жанна. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-исламийя, 1993.

Кошифий Ҳ. и. Рашаҳот (таржима). – Истанбул: (нашриёти кўрсатилмаган), 1969.

Лакҳнавий А. Ал-Фаваид ал-баҳийя. – Байрут: Дор ал-китаб ал-исламий, 2009.

Саховий Ш. Аз-Зовъ ал-ламиъ. – Байрут: Дор ал-жийл, 1995.

Саҳмий Ҳ. и. Тариху Журжон. – Қоҳира : Аълам ал-китаб, 1981.

Тошкўпризода. Аш-Шақоиқ ан-нўъмонийя. – Байрут: (нашриёти кўрсатилмаган), 1975.

Ҳамавий Ё. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Содир, 1977.

Шавконий, М. и. Ал-Бадр ат-толеъ. – Қоҳира: Дор ал-китаб ал-исламий, 2011.

Шайх Муҳаммад Содиқ. Самарқанднинг сара уламолари. – Тошкент: Hilol-Nashr, 2014.

Downloads

Submitted

2025-02-18

Published

2025-03-03

How to Cite

(1)
Mustafayev, D. САЙЙИД ШАРИФ ЖУРЖОНИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ. moturidiylik 2025, 2 (1), 89-95. https://doi.org/10.47980/.

How to Cite

(1)
Mustafayev, D. САЙЙИД ШАРИФ ЖУРЖОНИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ. moturidiylik 2025, 2 (1), 89-95. https://doi.org/10.47980/.

Similar Articles

11-20 of 58

You may also start an advanced similarity search for this article.