ИСЛОМДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ

Authors

  • Nigora Yusupova International Islamic Academy of Uzbekistan, Professor of ICESCO Department for Islamic Studies and Islamic Civilization, (DSc). 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent

DOI:

https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/1

Keywords:

Қуръон, ҳадис, аёл, гендер, оила, ислом ҳуқуқи, тенглик, полигамия, нафақа, маҳр

Abstract

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-­маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий­иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий­-ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан, диний саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида ислом таълимотининг аёллар масаласига оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда аёлларнинг оилада ва жамиятда тутган ўринларини янада оширишда шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин.  
Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада минтақада қадимдан анъана сифатида қаралган ислом таълимотида белгиланган аёл ҳуқуқларининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий­-иқтисодий, маъна­­вий-маданий асослари Қуръони карим ва ҳадисларда белгиланган нормалар орқали ёритилган. Шунинг­дек, мақолада аёлларнинг ислом ҳуқуқида тартибга солинган оилавий муносабатлардан келиб чиқа­ди­ган ҳуқуқлари, жамиятдаги мавқелари, меҳнат қилишга оид ҳуқуқлари, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларига оид қоидалар ўрганилган. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белги­лан­ган аёл ҳуқуқларига оид вазифаларнинг маънавий, ҳуқуқий, тарбиявий, таълимий омиллари таҳлил қилинган.

References

Абдулазиз Мансур. (2006). Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. (1997). Ал-Жоме ас-саҳиҳ. Ж. 4. Тошкент.: “Қ.Б.Т”.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. (1994). Ҳадис. Ал-Жоме ас-саҳиҳ. Ж. 3. Тошкент: “Қомуслар бош таҳририяти”.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. (1991). Ҳадис. Ал-Жоме ас-саҳиҳ. Ж. 1. Тошкент: “Қомуслар бош таҳририяти”.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. (1993). Ҳадис. Ал-Жоме ас-саҳиҳ. Ж. 2. Тошкент: “Қомуслар бош таҳририяти”.

Машанов М. (1876). Муҳамеданский брак в сравнении с христианским браком, в отношении их влияния на семейную и обшественную жизн человека. Казан.: Типо-и литография К.А. Тилли.

Муҳамедов Р. (199). Аёл ҳуқуқи қонун ҳимоясида.Тошкент: Қонун ҳимоясида.

Муаллифлар жамоаси. (1991).Минг бир ҳадис.Тошкент: Ўзбекистон.

Муҳаммад Камол. (2000). Мусулмон аёлларга маслаҳатлар. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти.

Саййида Исмат ад-дин Каркар. (2004). Қуръон оятларида аёл. Тунис: “Табъ бимаснаъ ал-китоб лиш-ширкат ат-тунисия лит-тавзиъ” нашриёти.

Юсупова Н. (2019). Ислом оила ҳуқуқи: пайдо бўлиши, ривожланиши, манбалари ва институтлари.Тошкент: “Cомплех Принт”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, № 4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси // Халқ сўзи. 29.12.2018.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжумандаги нутқи // Халқ сўзи, № 119. 16.06.2017.

Downloads

Submitted

2025-03-06

Published

2025-03-10

How to Cite

(1)
Yusupova, N. ИСЛОМДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ. moturidiylik 2025, 3 (1), 3-11. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/1.

How to Cite

(1)
Yusupova, N. ИСЛОМДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ. moturidiylik 2025, 3 (1), 3-11. https://doi.org/10.47980/MOTURIDIY/2023-1/1.

Similar Articles

21-30 of 80

You may also start an advanced similarity search for this article.